TOШКЕНТ, 23 янв — Sputnik. 1916 йили қурилган ва ўтган йил бузилган собиқ Кауфман етимхонаси биноси Тошкент шаҳри марказида, Амир Темур хиёбони яқинида қайта тикланмоқда. Бу ҳақда қурилиш жойида бўлган Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Шаҳар ҳокимлиги томонидан ваъда берилганидек, етимхона қайта "реставрация" қилинмоқда. Кауфман етимхонаси дастлабки ҳолатида қайта тикланади, деди ушбу жараёнда иштирок этаётган қурувчилардан бири.
Қурилиш кетаётган жой темир девор билан ўралган. Аҳоли орасида энг кўп тилга олинган, машҳур Николай даври ғиштлари ҳам қурилиш майдонига келтирилган ва улардан сайқал беришда фойдаланилмоқда, деб хабар қилди мухбир.
Қурувчилардан бирининг сўзларига кўра, Кауфман етимхонаси музей кўринишида қайта тикланади.
Объект Наврўз байрами арафасида топширилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Россия ва Франция 2020 йилнинг охирида бир нафардан дипломатни махфий тарзда чиқариб юборишган, деб хабар бермоқда Les Echos.
Нашрнинг ёзишича, Россиянинг Париждаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини жосусликда гумонлаб, Франциядан чиқариб юборишган. Россия акс жавоб чораларини қўллаган ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси иқтисодий бўлим ходимини чиқариб юборган.
Россия ТИВ ва Франциянинг Москвадаги элчихонаси нашрга ушбу хабар юзасидан изоҳ бермаган.
Экспертлар Les Echos билан суҳбатда, дипломатларнинг чиқариб юборилгани ҳақидаги факт Россия ва Франция ўртасидаги шундоқ ҳам зиддийлашиб турган муносабатларни мураккаблаштирмаслик учун оммага ошкор қилинмаганлигини тахмин қилишди.
Сал аввал РФ ТИВ Россияда санкцияланмаган акцияларда иштирок этган Швеция, Польша ва Германия дипломатлари "ушбу мамлакатда бўлиши хуш кўрилмаган" шахслар сифатида эълон қилингани ва яқин вақт ичида мамлакатни тарк этишларини эълон қилган эди.
Бунга жавобан Германия, Польша ва Швеция ташқи ишлар вазирликлари ҳар бир мамлакатда бир нафардан россиялик дипломатларни "персона нон-грата" дея эълон қилишди.
ТОШКЕНТ, 6 мар - Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов 5-март куни Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари этиб тайинланган, элчи Шарлотта Aдрианни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот-хизмати хабар бермоқда.
Элчи вазирга ишонч ёрлиқлари нусхасини топширди.
Вазир Европа Иттифоқи делегацияси раҳбарини мазкур тайинлов билан табриклади, унга Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муваффақиятлар тилади.
Суҳбат давомида Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, молиявий-техникавий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича музокаралар жараёнини ижобий баҳоладилар.
Бўлажак қўшма тадбирлар, жумладан "Ўзбекистон-Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги йиғилиши, "Европа Иттифоқи - Марказий Осиё" сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича юқори даражадаги мулоқотининг навбатдаги даврасини ўтказиш жадвали, кун тартиби ва ташкилий масалалари кўриб чиқилди.
2021-йил март ойининг охирига қадар Ўзбекистонга "GSP+" мақоми берилишига умид билдирилди, бу эса Ўзбекистон ва ЕИ мамлакатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни оширишга ёрдам беради.
ЕИ билан таълим соҳасида, хусусан, янги "Erasmus" дастури орқали яқин ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.
Учрашувда умумий кун тартибининг бошқа масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Греция Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари "қизил" зоналарни "тўқ қизил" зоналар, деб номлади, бир вақтнинг ўзида Латвия ССВ раҳбари "ташвиш тугмасини босиш" вақти келганини айтди.
Нега европа вакциналари қутқармаяпти? AstraZeneca қандай қилиб испания мактаблари ва ёнғин хавфсизлиги хизматлари фаолиятини ишдан чиқарди? Ва нима учун Россия препаратлари бехато ишламоқда? Шу ва бошқа саволларга жавоблар - бизнинг видеомизда.