ЮНИСЕФ Ўзбекистон ҳудудларида махсус хоналарни ташкил этиш таклифини билдирди

© Пресс-служба министерства народного образования РУзДети в детском саду
Дети в детском саду - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ишчан муҳитда ўтган мулоқот давомида терговчиларни вояга етмаганлар билан ишлашга ўргатиш ва махсус тайёрлаш, шунингдек келгусида мамлакат ҳудудларида шу каби хоналарни ташкил этиш таклиф этилди

ТОШКЕНТ, 15 фев — Sputnik. ЮНИСЕФнинг Минтақавий маслаҳатчиси Аарон Гринберг бошчилигидаги делегация Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментига ташриф буюрди, мулоқот давомида болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди, деб хабар қилди ИИВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистонда 3-4 ёшдаги болаларнинг 46 фоизи ўз отаси билан ўйнаш имконига эгамас - ЮНИСЕФ
ЮНИСЕФ Ўзбекистонда 1994 йилдан буён фаолият юритади. Ўзининг расмий ваколатига мувофиқ ушбу ташкилот Ўзбекистон болаларининг эҳтиёжларини таъминлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек уларнинг салоҳиятини юзага чиқариш йўлида саъй-ҳаракат кўрсатади. Ҳамкорлик дастурларини изчил амалга ошириш орқали ЮНИСЕФ Ўзбекистон болалари ва уларнинг оилалари ҳуқуқларини ҳамда фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида стенография, видеокузатув, шунингдек аудио ва видео қайд этиш тизими билан жиҳозланган сўроқ ўтказиш учун махсус мажмуанинг ташкил этилгани болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида жиддий қадам бўлди, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ушбу мажмуа учта махсус хонадан таркиб топган.

Бола - Sputnik Ўзбекистон
Мени ўлдирган онамга мактуб: ҳали нафратланишни ўрганмагандим
Улардан бири болалар хонаси каби жиҳозланган. Бу хонада жиноятдан жабрланган унинг ёки гувоҳига айланган бола сўроқ қилинади. Ушбу лойиҳа ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментида амалга оширилган.

Зўравонликдан жабрланган ёки жиноят гувоҳи бўлган бола ҳуқуқларини дастлабки тергов жараёнида ҳимоя қилиш лойиҳа ҳамкорларининг асосий мақсади эди. Болалар хонаси кўринишида ўйинчоқлар, китоблар, ёрқин суратлар билан жиҳозланган махсус сўроқ ўтказиш хонасининг интерьери вояга етмаганларнинг тергов жараёнида ваҳима, қўрқув, саросимага тушмаслиги, ўзини хотиржам ҳис қилишига ёрдам беради. Бола илгари бошидан кечирган даҳшатни, қўрқувни яна бир бор ҳис этмайди, бу эса жуда муҳим.

Таъкидланишича, Гринберг суҳбат чоғида мазкур янгилик халқаро стандартларга тўла мос келиши, бола руҳияти ва саломатлигини ҳимоялашни ишончли кафолатлашига ишонч билдирган.

Ишчан муҳитда ўтган мулоқот давомида болалар ҳуқуқларини ҳимоялаш билан боғлиқ бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. ЮНИСЕФ билан ҳамкорлик доирасида терговчиларни вояга етмаганлар билан ишлашга ўргатиш ва махсус тайёрлаш, шунингдек келгусида мамлакат ҳудудларида шу каби хоналарни ташкил этиш таклиф этилди.

Янгиликлар лентаси
0