Ўзбекистон Россиянинг еттита регионида Миграция агентлиги марказларини очади

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишПосетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово
Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Турли маълумотларга кўра, бугунги кунда Россияда 1 миллиондан 3,5 миллионга қадар ўзбекистонлик мигрантлар меҳнат қилишмоқда

ТОШКЕНТ, 23 фев — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи миграция масалалари бўйича агентлиги Россиянинг еттита регионида ўз ваколатхоналарини очишни режалаштирмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири ташкилотдаги манбасига таянган ҳолда.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
"Меҳнат миграцияси": Ўзбекистондан Россияга қонуний кетиш қанчага тушади?
"Биринчи ваколатхонаси жорий йилнинг ўзида, Москвада очилиши мумкин. Аммо ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумот йўқ. Кейинчалик шу сингари тузилмалар Санкт-Петербург, Новосибирск ва бошқа шаҳарларда пайдо бўлади", — деб таъкидлади суҳбатдош.

Унинг сўзларига кўра, ўтган йил Самарқанд вилоятида фуқароларни касбга ўргатиш ва тайёрлаш маркази ташкил қилинган, бу йил шунга ўхшаш марказ Фарғонада ҳам ташкил этилади.

Турли маълумотларга кўра, бугунги кунда Россияда 1 миллиондан 3,5 миллионгача бўлган ўзбекистонликлар меҳнат фаолиятини амалга ошириб келишмоқда. Уларнинг каттагина қисми Ўзбекистондан ташкиллаштирилмаган ҳолатда чиқиб кетишмоқда. Яъни, меҳнат мигрантлари икки давлат органлари томонидан ташкил қилинган қонуний каналлардан фойдаланишмаяпти.

Ўзбекистон томон маълумотларига кўра, ўтган йил Россияга ишлаш учун расман 922 нафар ўзбекистонлик юборилган. Россия ИИВ эса бир пайтнинг ўзида 2017 йилнинг январ ойидан сентябр ойига қадар 3,1 миллион нафардан зиёд ўзбекистонликлар миграция учетига олинганликлари ҳақида хабар қилди.

Икки мамлакат ўртасида бу соҳада битимнинг мавжуд эмаслиги ҳам анча вақт ушбу масалани янада мураккаблаштириб келаётган эди.

Уборка снега в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Москвада кўча супурувчилар неча пул маош олиши маълум бўлди
Аммо ўтган йилнинг апрел ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга ташрифидан сўнг бу масалада принципиал келишувларга эришилди — Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари Ўзбекистон фуқароларини Россияда вақтинчалик меҳнат қилишга уюшган ҳолда жалб этиш бўйича келишув имзолашган эди.

Ўтган йилнинг декабр ойи охирларида ушбу ҳужжат кучга кирди.

Бу йил Ўзбекистон уюшган ҳолатда Россияга 50 мингдан зиёд мигрантларни юборишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0