Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди қолдирилди

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишСИЗО
СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан мақолалар ёзиб келган журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон ҳукуматини куч билан эгаллаб олишда айбланмоқда, деб хабар қилмоқда ОАВларнинг аксарияти

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бобомурод Абдуллаевнинг суди кейинга қолдирилди, деб хабар қилди Спутник мухбири.

Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ элчихонаси виждон маҳкумлари озодликка чиқарилганидан мамнунлигини билдирди
"Бугун, 5 март куни Тошкент шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида журналист Бобомурод Абдуллаев устидан бўлиши керак бўлган суд жараёни қолдирилди", — деди мухбир.

Мухбир хабарига кўра, суд 7 март санасига 14:30га белгиланган.

Илгарироқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятларда айбланаётган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Хаётхон Насретдинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларга нисбатан суд иши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Зафар Нурматов ва халқ маслаҳатчилари таркибида кўриб чиқилиши хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0