Туробжон Жўраев Самарқанд вилоятининг энг долзарб масалалари юзасидан ҳисобот беради

© Sputnik / СтрингерВид города Самарканд
Вид города Самарканд - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Самарқанд вилояти ҳокими ўтган 2017 йил вилоят ривожланишининг энг муҳим масалалари юзасидан ахборот бериб, вилоят прокурори ва ИИВ раҳбарининг ҳисоботини тинглайди

ТОШКЕНТ, 6 мар — Sputnik. Жорий йил 10 март куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги қирқ тўққизинчи сессияси чақирилади. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот-хизмати хабар берди

Чиновник выходит из кабинета - Sputnik Ўзбекистон
Туробжон Жўраев раҳбарларга уларнинг жавобгарлиги ҳақида эслатди
Сессияда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраевнинг 2017 йилда вилоят ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи тингланади.

Шунингдек, кун тартибидан вилоят прокуратурасининг 2017 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ва Самарқанд вилояти ички ишлар бошқармасининг вилоятда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи ўрин олган.

Самарқанд вилояти жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари томонидан 2017 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Самарқанд минтақавий вакилининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи тингланиши кутилмоқда.

Сессияда ташкилий масала кўрилиши ҳақида ҳам айтиб ўтилган.

Янгиликлар лентаси
0