Марафон в Ташкенте

Тошкентда Наврўз олди марафони бошланди

188
(Янгиланган 09:32 20.03.2018)
"Наврўзни соғлом турмуш тарзи билан қарши оламиз", - деб ёзган ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев

ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Бугун Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ва бутун Республика ҳудудида Ёшлар Иттифоқи ташаббуси билан "Нарўз 2018" марафонига старт берилди.

Минглаб Ўзбекистон ёшлари ушбу марафонда иштирок этмоқда.

"Ўзбекистон ёшларининг кайфияти аъло. Республика бўйлаб Ёшлар иттифоқи марафони старт олиш арафасида… Бизни кузатиб боринг", — деб ёзган Қуронбоев ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида.

Тошкент шаҳрида ёшлар "Пахтакор" стадионида йиғилишган.

Старт берилишидан олдин марафон иштирокчилари "Ўзбекистон, Ўзбекистон" дея ҳайқириб турдилар.

Тошкентнинг марказий кўчаларида ҳаракат тўсиб қўйилган, йўллар четида Ички ишлар ходимлари ўзларининг байрамона формаларда жамоат тартибини сақлаб турибдилар.

Марафон в Ташкенте
Кахрамон Куранбаев, фото из Фейсбука
Марафон в Ташкенте

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи Марказий Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Енгил атлетика федерацияси ҳамкорлигида қабул қилинган "21 март "Наврўз" умумхалқ байрамига бағишланган "Ёшлар марафони"ни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида"ги қўшма қарорига кўра, жорий йилнинг 20 март куни соат 09:00 дан 12:00 га қадар Тошкент шаҳрида "Ёшлар марафони" ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

188
Флаг Узбекистана

Ўзбекистон ташаббуси билан "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади

98
Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. 2020 йил 1 июнь куни Ўзбекистон ташаббуси билан Бутунжахон туризм ташкилоти (БТТ) бошчилигида коронавирус пандемияси таъсири натижасида туризм соҳасига етказилган зарарларни бартараф этиш ва бирдам ҳаракатланиш режаларини муҳокама этиш мақсадида "Тикланиш йўли" халқаро онлайн туризм конференцияси ўтказилади.

Бу тўғрисида аввалроқ Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдухакимов ва БТТ Бош котиби Зураб Пололикашвили ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқоти давомида келишиб олинган эди.

Тадбирда Марказий Осиё мамлакатлари, шунингдек Озарбайжон, Арманистон, Грузия, Россия, Белорусия ва Молдова давлатларининг туризм администрациялари раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Мазкур конференция иштирокчилари COVID-19 пандемиясининг туризм соҳасига бўлган салбий оқибатларини юмшатиш бўйича самарали чора-тадбир ишлаб чиқиш юзасидан ўзаро фикр ва тажриба алмашадилар.

Шу билан бирга, мазкур давлатлар ҳукуматлари томонидан сайёҳлик ва туризм саноатининг жадал қайта тикланиши ва ривожланишини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини бирлаштириш йўллари, пандемиядан кейинги даврда туристлар учун қулай ва ҳавфсиз шароитларни таъминлаш, шунингдек, туристлар оқимини ёшартириш ва кўпайтириш ишларини тизимли ташкил этиш  масалалари муҳокама қилинади.

98
На улице после схода селевого потока

Ўзбекистонда сел хавфи эълон қилинди

823
(Янгиланган 11:45 29.05.2020)
Нохуш ҳолатлар юзага келганда, фавқулодда вазиятлар вазирлигининг "1050" қисқа рақамига мурожаат қилиш сўралган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.

"2020-йилнинг 29-31- май кунлари республикамизниг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд", - дейилади хабарда.

Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, нохуш ҳолатлар юзага келганда, ФВВнинг “1050” рақам”ига мурожаат қилиш сўралган.

29 май куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик бўлмайди.

Фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятида кечга бориб вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Момақалдироқ бўлади.

Жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с кучаяди. Ҳаво ҳарорати 34-39°, чўл зоналарида 40-42°.

Тошкентда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди.

823

Путин Суриядаги Россия ҳарбий базасини кенгайтириш бўйича топшириқ берди

358
Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин РФ Мудофаа вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигига Сурия томони билан ҳарбий базани кенгайтириш борасида музокаралар ўтказиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда давлат раҳбари фармойишида айтилган.

"Россия Федерацияси ҳукуматининг Россия Федерацияси ва Сурия Араб Республикаси ўртасида Россия Федерацияси Қуролли Кучларининг авиация гуруҳини 2015 йил 26 августда Сурия Араб Республикаси ҳудудида қўшимча кўчмас мулк ва акваторияни топшириш тўғрисидаги Битимга 1-сонли Баённомани имзолаш бўйича таклифи қабул қилинсин", - дейилган ҳуқуқий-ахборот интернет-порталида эълон қилинган ҳужжатда.

Қонунчилик лойиҳасига принципиал характерга эга бўлмаган тузатишлар киритилиши мумкин.

Суриядаги Россия Ҳарбий-космик кучлари авиация гуруҳи 2015 йилнинг 30 сентябрида Сурия ҳукуматини террорчилар билан курашда қўллаб қувватлаш учун операцияни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.

Сурияда Россия ҳарбийлари Хмеймим авиабазасида ва Тартус портидаги ҳарбий-денгиз базасида жойлашган.

358