Абитуриентлар учун: тест синовлари ўтказилиши тартиби ва аппеляция бериш шартлари ҳақида

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Яна битта муҳим ҳолат - тест синови топшириш жараёнида видеокузатув орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилаётгани ёки қилмаётганлиги кузатиб борилади. Мабодо тартиббузарлик ҳолати аниқланса, абитуриент жараёндан четлатилади

ТОШКЕНТ, 6 апр — Sputnik. Бу йилги тест синовлари жараёнини абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун имтиҳонлар ўтказиладиган жойлар зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланади, деб хабар қилди ДТМ матбуот-хизмати.

2018 йил 3 апрел куни Вазирлар Маҳкамасининг "Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги 261-сон қарори чиқди.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Олийгоҳларга кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августгача икки сменада ўтказилади
Мазкур қарор билан Ўзбекистон олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом, бакалавриатга тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали ўқишга қабул қилиш бўйича таълим йўналишлари рўйхати тасдиқланди.

Хусусан, қарорга кўра, Давлат тест маркази томонидан берилган рухсатнома асосида унда белгиланган кун тест синовлари ўтказиладиган бино штабида тест синови жараёнини кузатувчи сифатида иштирок этади.

Тест синовлари кундузги, махсус сиртқи ва кечки (сменали) таълим учун ҳар йили 1 августдан 15 августгача бўлган муддатда, кунига икки сменада ўтказилади. Биринчи смена соат 08:00 да, иккинчи смена соат 15:00 да бошланади. Янги тартибга кўра абитуриентнинг тест синовига келиш санаси ва вақти унинг рухсатномасида кўрсатиладиган бўлди. Абитуриент учун мазкур сана ва вақт қатъий ҳисобланиб, бошқа сана ва вақтда тест синовларида иштирок этиш учун рухсат берилмайди.

Абитуриентлар танланган таълим йўналишига қараб тегишли равишда бир, икки ёки учта фан мажмуаси бўйича тест синовини топширади.

Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Давлат тест маркази намунавий тест топшириқларни эълон қилди
Биноларни тайёрлаш, видеокузатувлар орқали жамоатчилик, шу жумладан абитуриэнтлар ота-оналарининг кириш тест синовлари жараёнини онлайн тарзда кузатиб боришлари, абитуриентларни шахсни идентификациялаш воситалари ҳамда видеофиксация қурилмалари орқали бинонинг тегишли ҳудудига киритиш, ўтказилган тест синовлари жараёни бўйича барча видео ёзувлар сақланиши учун шароитлар яратиш Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари ҳамда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги жараён бўйича видеоёзувларни сақлайди ва уларни тест синовлари ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказига топширади.

Бинода тест синови жараёнини тўлиқ назорат қилиш учун 30 нафар абитуриентга битта стационар видео кузатув тизими ўрнатилади, жараённи абитуриентларнинг ота-оналари онлайн тарзда кузатиши учун зарур асбоб-ускуналар билан жиҳозланади, бинода бир нафар абитуриэнтга 2 м2 дан кам бўлмаган жой тайёрланади.

Абитуриентларга рухсатномалар олий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан 29-31 июл кунлари тест синовлари ўтказиладиган биноларнинг чизма нусхаси ва "Абитуриентларга эслатма"ни илова қилган ҳолда қайднома асосида тарқатилади.

Бинога киришнинг Назорат ўтказиш жойида хизмат олиб бораётган ходимлар томонидан текширув вақтида абитуриентда тақиқланган буюм ёки бошқа восита мавжудлиги аниқланган тақдирда шу жойга бириктирилган Давлат тест марказининг вакили хабардор қилинади ва абитуриент бинога киритилмайди.

Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Ўқувчиларнинг ўқишга кириш кўрсаткичи паст бўлган академик лицей директорлари жазоланади

Яна битта муҳим ҳолат — тест синови топшириш жараёнида видеокузатув орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилаётгани ёки қилмаётганлиги кузатиб борилади. Мабодо тартиббузарлик ҳолати аниқланса, абитуриент жараёндан четлатилади;

Апелляция ҳақида: тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент 20 августдан 30 августгача, белгиланган иш вақтига мувофиқ, дам олиш кунларисиз ўн бир календар куни давомида ёзма ва электрон шаклда апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.

Апелляция шикояти Давлат тест марказида ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида қабул қилинади.

Янгиликлар лентаси
0