Город Солсбери в Великобритании, где были отравлены С. Скрипаль и его дочь

КҚТТ Скрипаллар нима билан заҳарланганини аниқлади, лекин айтмайди

778
КҚТТ баёнотидан кейин Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмоқда, учрашув келгуси ҳафтада ўтказилади, аммо Россияда баёнотга нисбатан қатор саволлар туғилган

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилоти (ОЗХО) пайшанба куни РББ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланган модда ҳақида доклад эълон қилди — экспертлар заҳарли субстанция номини сир сақлашди, лекин анализлар таҳлили Лондоннинг ушбу модда табиати ҳақидаги хулосаларини тасдиқлашини маълум қилишди.

КҚТТ баёнотидан кейин Буюк Британия БМТ Хавфсизлик кенгашини чақирмоқда, учрашув келгуси ҳафтада ўтказилади, аммо Россияда баёнотга нисбатан қатор саволлар туғилган.

Россия ва Буюк Британия муносабатлари британиянинг Солсбери шаҳарчасида юз берган "Скрипаль иши" деб ном олган ҳодисадан кейин кескин ўткир тус олди. Британия томоннинг таъкидига кўра, Скрипалларнинг асаб толаларини фалаж қилувчи, Британия ҳукумати томонидан "Новичок"ка тенглаштирилган А234 моддаси билан заҳарланишида Россия давлатининг қўли бор. Россия буни қатъий инкор этмоқда.

Заҳарланиш билан боғлиқ шов-шувлар туфайли Буюк Британия, АҚШ ва Канада, шунингдек, Европанинг қатор мамлакатлари, хусусан, Франция, Германия, Италия, Польша, Болтиқбўйи давлатлари, Украина, Молдавия 100дан зиёд россия дипломатларини чиқариб юборди.

Номсиз модда

КҚТТ экспертлари Скрипалларга нисбатан қилинган ҳужумда заҳарли кимёвий моддадан фойдаланилганини аниқладилар. Доклад муаллифлари модда ўта юқори даражада тоза бўлганини таъкидлашган. Субстанцияда қоришмалар мутлақо мавжуд бўлмаганлиги асосида шундай хулосага келинган.

Шу билан бирга ҳужжатда "аниқланган заҳарли кимёвий модданинг номи ва таркиби фақатгина ташкилот аъзолари учун очиқ бўлган котибиятнинг махфий баёнотида мавжудлиги" айтиб ўтилган.

РИА Новости Британия ТИВга мурожаат қилиб, "Скрипаль иши" бўйича КҚТТ томонидан эълон қилинган баёнотда "Новичок" номи учрайдими дея савол берган. Аммо Британия Ташқи ишлар вазирлиги агентликнинг ушбу саволига жавоб беришдан бош тортган.

"Докладнинг тўлиқ матни КҚТТ томонидан махфийлаштирилган, шу боис биз бу борада ҳеч қандай изоҳ бера олмаймиз", — деб таъкидлаган Британия ТИВ вакили.

Лондон БМТ ХКни чақирмоқда

Буюк Британия 18 апрел куни Солсберида юз берган ҳодиса бўйича кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун 18 апрел куни ОЗХО ижроия кенгаши мажлисини чақиришга даъват қилди.

"Биз бу каби қуролнинг қўлланилишига нуқта қўйиш учун ҳамкорларимиз билан тинимсиз ишлаймиз. Кейинги қадамларни муҳокама қилиш учун КҚТТ ижроия кенгаши сессиясини чақирмоқдамиз. Кремль жавоб бериши керак", — дейилади РИА Новостига келиб тушган Буюк Британия ТИВ раҳбари баёнотида.

Бундан ташқари Лондон келгуси ҳафтада БМТ ХК мажлиси ўтказилишини ҳам сўраган.

Россия реакцияси

РФ ТИВ вакили Мария Захарова КҚТТ ҳисоботидаги қатор низомлар "россиялик экспертларда саволларни келтириб чиқармоқда, ва табиийки қўшимча ишловни талаб этади, шу жумладан британия томонидан ҳам".

Захарованинг сўзларига кўра, Россияга КҚТТ экспертизаси материалларига йўл очилмас экан, Москва Скрипаль иши бўйича чиқарилган аллақандай хулосаларга ишонмайди.

"Бу ерда гап ишончда ҳам эмас, бу ерда гап аниқ материаллар билан ишлаш ҳақида бормоқда. Олинган қисман маълумотлар асосида хулосаларга ва кимнингдир номидан нимадир айтиб чиқаётганларга ишониш энди мумкинмас. Биз шунчаки у ёки бу тарзда расмий Лондон томонидан қўллаб-қувватлаб турилган дезинформация оқимида ғарқ бўлаяпмиз. Шу билан бирга бу Буюк Британия махсус хизматлари томонидан Россия Федерациясига қарши ўта қўпол фитнанинг давоми эмаслигига ишонмасликка ҳам асос йўқ", — деди у.

778
Теглар:
Россия, ОЗХО, Лондон, Юлия Скрипаль
Мавзу:
Скрипаль иши (27)
Лола Юлдашева беременна третьим ребенком - фото

Ширингина қизалоқ: хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди

235
(Янгиланган 16:09 07.07.2020)
Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар. Аксарияти жажжигина қизалоққа бахт ва соғлик тилашмоқда

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. Хонанда Лола Йўлдошева учинчи бор она бўлди. Хонанда қиз фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда Лола Йўлдошева ўзининг инстаграмида маълум қилган.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Lola Yuldasheva (@lolaofficial_)

"Қизалоғим..., бизнинг дунёмизга хуш келибсан. Бизнинг бебаҳо хазинамиз✨ бизнинг бахтимиз, биз сени жуда ҳам яхши кўрамиз. Даданг билан ҳамиша ёнингда бўламиз", - деб ёзган хонанда янги туғилган чақалоқ оёқчалари акс этган суратга қолдирган изоҳида.

Хонанданинг мухлислари ушбу ажойиб хушхабардан сўнг табрикларни ёғдира бошлаганлар.

Аксарият тилакларда янги меҳмонга бахт ва соғлик тиланган.

Ушбу хушхабар ҳозиргача 30 мингдан ортиқ лайк тўплаган. Икки мингдан ортиқ изоҳлар қолдирилган.

235
Иван Сафронов

НАТОга ишлаган: "Роскосмос" бош директори маслаҳатчиси давлатга хоинликда айбланяпти

277
(Янгиланган 14:07 07.07.2020)
Жиноий иш "Давлатга хиёнат" моддаси бўйича қўзғатилган. Сафронов 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 7 июл - Sputnik. "Роскосмос" раҳбари маслаҳатчиси Иван Сафронов НАТО махсус хизматларидан бирига ишлаганликда гумонланмоқда. Тахмин қилишларича, Сафронов бўлинмага ҳарбий-техник ҳамкорлик ва Россия "мудофааси" ҳақидаги махфий маълумотларни узатиб турган. Бу ҳақда сешанба куни РФ ФСБ маълум қилди.

"Москвада "Роскосмос" давлат корпорацияси бош директорининг маслаҳатчиси Сафронов Иван Иванович қўлга олинди. Сафронов, НАТО махсус хизматларининг бири томонидан берилган топшириқни бажариб, бўлинма вакилига давлат сирини ташкил қилувчи РФ ҳарбий-техник ҳамкорлиги, мудофааси ва хавфсизлиги ҳақидаги маълумотларни етказиб турган", - дейилади релизда.

Жиноий иш "Давлатга хиёнат" моддаси бўйича қўзғатилган. Сафронов 20 йилдан ортиқ муддатга қамалиши мумкин.

"Роскосмос"дагиларнинг таъкидлашича, Сафроновнинг қўлга олиниши унинг давлат корпорациясидаги фаолияти билан боғлиқ эмас.

"Роскосмос"га ишга жойлангунга қадар 2010 йилдан 2019 йиллар оралиғида Сафронов "Ведомости" ва "Коммерсант" нашрларида ишлаган, ҳарбий ва космик соҳага оид мавзулар билан шуғулланган. "Роскосмос" раҳбари Дмитрий Рогозиннинг ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси лавозимига жорий йил май ойи охирида тайинланган.

277
Ведущий научный сотрудник Центра Корейских исследований Института Дальнего Востока РАН Евгений Ким

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўзаро савдони 5 миллиард $гача етказиши мумкинми - эксперт

96
(Янгиланган 21:33 07.07.2020)
Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг етакчи илмий ходими Евгений Ким икки республиканинг ўзаро ташқи савдосини амалга оширишга нима тўсқинлик қилиши мумкинлиги юзасидан ўз фикрларини айтди.

6 июль куни Сеулда Ўзбекистон бош вазир ўринбосари - Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ва Жанубий Корея савдо, саноат ва энергетика департаменти раҳбари Сонг Юн Мо музокаралар ўтказди. Учрашув давомида, 2019 йил охирида мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми 27 фоизга ўсиб, 2,7 миллиард долларни ташкил этгани қайд этилди - бу сўнгги беш йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Томонлар 2023 йилга қадар ўзаро савдо ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун барча шарт-шароитлар мавжуд, деб ҳисоблашмоқда.

Россия Фанлар академиясининг Узоқ Шарқ институти Корейс тадқиқотлари марказининг катта илмий ходими Евгений Кимнинг таъкидлашича, беш миллиард доллар - Жанубий Кореянинг ташқи савдо айланмасининг 0,35 фоизини ташкил этади.

Унинг сўзларига кўра, савдо ҳажмини ушбу кўрсаткичга етказиш режалари, айниқса Жанубий Корея Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиш йиллари давомида 3 миллиард долларга яқин сармоя киритганини ҳисобга олсак, жуда яхши.

Бироқ, экспертнинг фикрига кўра, ҳамма нарса пандемиядан кейин икки мамлакат иқтисодиёти қанчалик тез тикланишига боғлиқ бўлади.

"Масалан, Жанубий Корея ва Хитой ўртасидаги муносабатлар қандай ривожланиши муҳим. Бу йил коронавирусдан олдин бўлган савдо ҳажмини тиклай олмасликлари эҳтимолидан холи эмас. Бу баъзи бир, Ўзбекистон Жанубий Кореяга етказиб бера оладиган маҳсулотларга талабнинг пасайишига олиб келиши мумкин, чунки Ўзбекистон юқори технологияли саноат маҳсулотларини етказиб берувчиси эмас, балки хом ашёни етказиб беради. Жанубий Кореядан экспорт ҳажми камайса, хом ашёга бўлган талаб ҳам пасаяди", - деди Евгений Ким.

Экспертнинг тўлиқ изоҳини Sputnik подкастида тинглашингиз мумкин.

Смогут ли Узбекистан и Южная Корея довести объем торговли до $5 млрд — мнение эксперта
96