Арипов: жамоат ишлари учун 714 миллиард сўм ажратилган, бироқ ҳокимлар бундан "бехабар"

Oбуна бўлиш
Шунча ўзгаришларга қарамай, ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этишни айрим раҳбарлар кундалик иш услубига айлантирган", дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида республикада айрим ҳудудларда ўқитувчилар нафақат ободонлаштириш ишларига, балки уй-жой қурилишига ҳам жалб этилгани ҳақида гапирди, деб хабар қилди "Қалампир" нашри.

Даладаги иш - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Мажидов мактаблардаги мажбурий меҳнат ҳақидаги саволни эшитмасликка олди

"Болалар меҳнати аллақачон тугатилган бўлса-да, аммо таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этиш жуда кенг тус олган….Шунча ўзгаришларга қарамай, ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этишни айрим раҳбарлар кундалик иш услубига айлантирган", — деб таъкидлаган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

Арипов шунингдек, Андижонда ўқитувчилар мунтазам мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ва бунга вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари бош-қош бўлишганини қўшимча қилган.

"Бундан ташқари, ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинибгина қолмай, моддий ёрдам беришга мажбур қилинган. Улар қимматбаҳо гул ва дарахт кўчатларини олиб, ҳудудларга экканлар.

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги янги қурилган уй-жойларни эса ўз маблағлари эвазига буюмлар олиб, тозалаганлар", — деган Бош вазир.

Арипов шунингдек, президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат вазирлигига жамоат ишлари учун 714 миллиард сўм ажратилганини бироқ ҳокимлар бундан "бехабар"лигини қўшимча қилган ва "улар "касал", улар ўқитувчи ва шифокорларни ишлатиши керак", деб таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0