Шавкат Мирзиёев Корея Ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Oбуна бўлиш
Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 18 апрель куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва хонимни қабул қилди, деб хабар берди президент матбуот-хизмати.

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилган.

узбекско-корейские отношения - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Корея муносабатлари: савдо, инвестициялар ва фан
Ўзбекистон Корея президенти Мун Чжэ Ин томонидан Корея яримороли ва бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Шунингдек, Мирзиёев режалаштирилаётган олий даражадаги учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда муҳим аҳамият касб этиши ва янги истиқболли келишувларга эришишни таъминлашига ишонч билдирган.

Кан Гён Хва Жанубий Корея Ўзбекистон президенти ташаббуси билан жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларини юксак баҳолашини, ушбу анжуман, шубҳасиз, минтақада барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга муҳим ҳисса бўлиб қўшилишини таъкидлаган.

Шунингдек, Жанубий Корея фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисида қабул қилинган қарор учун Мирзиёевга миннатдорлик билдирган.

Учрашув сўнггида Кан Гён Хва Жанубий Корея Ўзбекистон билан икки томонлама стратегик шериклик муносабатлари ва кенг кўламли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканини таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0