ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқини илгари суриш бўйича институционал механизм янги йўналишларга эга бўлади, деди 25 апрел куни Тошкентда Касаба уюшмалари федерацияси ташаббуси билан Интерконтинентал меҳмонхонасида ўтказилган халқаро конференция давомида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.
"Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқини илгари суриш бўйича институционал механизм янги йўналишларга эга бўлади. Албаттаки, Ўзбекистон Қонунчилик палатасида: юқори ва қуйи палаталарда аёлларимизнинг бугунги иштироки шу кечаю-кундузда аёллар ўз олдига қўйган талабларга мутлақо жавоб бермайди. Бу аёлларимизнинг фаоллигига мутлақо мос эмас.
Яъни, олий даражада аёлларимизнинг 15, 16, 17 % ўринларни эгаллашлари биз учун эмас, Ўзбекистон учун эмас", — деди Норбоева.
Ўзбекистон Бош вазир ўринбосари, шу ўринда, 2019 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда давлат бошқарув органларида аёллар 30%ни ташкил этишларига қонунан эришишни мақсад қилиб қўйилганини маълум қилди.
Норбоеванинг сўзларига кўра, бунинг учун Хотин-қизлар қўмитаси Давлат бошқарув академияси, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, Омбудсмен ва бошқа сиёсий партиялар билан яхши ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйган.
"Албатта-ки, бўлажак сайловларга тайёр бўлиш учун турли дастурлар ишлаб чиқилган", — деб маълум қилди Бош вазир ўринбосари.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. Инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўзбекистоннинг халқаро мажбуриятларга риоя этилиши бўйича парламент комиссиясида "Ирқий камситишларнинг барча шаклларини тугатиш тўғрисида"ги халқаро конвенцияни бажариш бўйича миллий ҳаракатлар режаси юзасидан Бош прокуратуранинг ахбороти эшитилди.
Мазкур миллий ҳаракатлар режасининг 12 та тадбирида Бош прокуратура ижрочилар қаторида назарда тутилган бўлиб, унга кўра этник гуруҳларнинг ҳуқуқларини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи омиллар мунтазам таҳлил қилинмоқда.
Жумладан, "Таълим тўғрисида"ги Қонун билан жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, ҳар кимга таълим олиш учун тенг ҳуқуқлар кафолатланиши белгиланган.
Республикада 2020 йил якуни бўйича 28 мингдан ортиқ лўли болалари қайд этилган бўлиб, уларнинг 15 минг нафари уй, 428 нафари мактабгача таълим тарбиясида, 12 минг нафари мактабларда, 98 нафари коллеж ва лицейларда таълим олаётганлар ҳисобига тўғри келади. 2018 йилда 1 200 дан, 2019 йилда 1 400 дан ва 2020 йилда 1 800 дан ортиқ лўли болаларига ижтимоий ёрдам берилган.
Қайд этилган этник гуруҳлар ва апатридлар учун ирқий камситишлар соҳасида ҳуқуқий ҳимоя масалалари бўйича Бош прокуратура Академияси томонидан Ички ишлар вазирлиги Академияси билан ҳамкорликда семинар-тренинглар ишлаб чиқилган.
Парламент комиссиясида БМТ Ирқий камситишни тугатиш бўйича қўмитасининг якуний мулоҳазалари ва тавсияларини бажариш юзасидан Миллий ҳаракатлар режаси доирасида Бош прокуратура томонидан келгусида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ҳам белгиланиб олинди.
ТОШКЕНТ, 23 янв - Sputnik. "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси 2021-йил 9 ва 23-феврал кунлари Краснодардан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.
Краснодар - Тошкент жўнаб кетиш 21:20 да, етиб келиш соат 02:50 да
Ўзбекистонга Россия Федерациясининг шаҳарларидан ПЗР-тестдан (қатнов жўнашидан 72 соат ичида амалга оширилган) ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани тақдим этилган ва Ўзбекистон Республикаси виза режимига риоя қилинган ҳолда парвоз қилишга рухсат этилади. ПЗР маълумотномасига ега бўлмаган йўловчилар авиакомпаниянинг қатновларига қўйилмайди.
Шунингдек, авиакомпания 2021-йил 2, 9, 16 ва 23-феврал кунлари Қозондан Тошкентга чартер қатновларини амалга оширади.
Қозон - Тошкент жўнаб кетиши соат 18:30да, етиб келиш соат 23:30да.
ТОШКЕНТ, 26 янв - Sputnik. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган "Тахтақорача" довонида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ўқув машқлари бўлиб ўтди.
"ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи бўғинлари хизматларининг табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳамкорликдаги ҳаракатлари" мавзусида махсус-тактик ўқув машқи бўлиб ўтди.
Ўқув машқи 4 босқичда ўтказилди:
Маълумот учун ўтган дам олиш кунлари арафасида Тахтақорача довонида қалин қор (20-30 см) ёққан эди. Шу сабабли юқорида қайд этилган ўқув машғулотлари аслига яқин мураккаб шароитларда бўлиб ўтди.