Uzpaynet

Paynet фаолияти тўхтатилмайди - ХБ

97
(Янгиланган 12:56 08.05.2018)
Халқ банки "Ўзбекистонда ПАЙНEТ фаолияти тўхтатилади" мазмундаги хабарларни аҳолини чалғитувчи хабарлар дея таърифлади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Ўзбекистон Халқ банки илгарироқ тарқатилган пайнет фаолияти тўхтатилиши ҳақидаги хабарларга раддия берди.

"Интернет тармоқларида "Ўзбекистонда ПАЙНEТ фаолияти тўхтатилади" мазмундаги аҳолини чалғитувчи хабарлар тарқалмоқда. Бироқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда имзоланган қарорига кўра, эндиликда "УзПайнет" МЧЖ фаолияти тўхтатилмай туриб, Халқ банки тизимида Пайнет савдо белгиси остида ўз фаолиятини аҳолига янада қулай тартибда давом эттиради", — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, бунда, фақатгина "УзПайнет" МЧЖнинг мулкчилик шакли ўзгарган ҳолда, унинг барча мажбуриятлари Акциядорлик тижорат Халқ банки зиммасига ўтказилади. Яъни Халқ банки томонидан Пайнет орқали амалга оширилаётган тўлов тизими янада такомиллаштирилиб, янги замонавий хизмат турлари таклиф этиб борилади.

"…бугунги кунда Пайнет шохобчалари орқали аҳолига кўрсатилаётган хизматларни эндиликда Халқ банки филиаллари, муассасалари ҳамда Пайнет шохобчалари орқали янада кенгроқ, қулайроқ тарзда кўрсатиш имконияти яратилади", — деб таъкидланган хабарда.

97
Теглар:
Paynet
Перевал Камчик

Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилди

101
(Янгиланган 09:24 25.02.2021)
Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши ва кучли қор ёғиши натижасида йўлларда музламалар ҳосил бўлаётгани сабаб Қамчиқ довони юк машиналари учун ёпилганини маълум қилди.

"Шамол кучайган, довонда айни пайт ҳаво ҳарорати -12 градусни ташкил этмоқда. Ҳозирча енгил автомобиллар ҳаракатланмоқда. Қор ёғиши кучайиб, йўлларда ҳаракатланиш хавф туғдира бошласа, Қамчиқ тўлиқ ёпилиши ҳам мумкин", — дейилади хабарда.

Вазирлик томонидан эълон қилинган видеода "Қамчиқ" махсус-қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи фуқаролардан зарурат бўлмаса довон орқали ҳаракатланмасликни сўраган.

Аввалроқ, Ўзгидромет мамлакатда 25-27 февралда совуқ об-ҳаво кутилаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

101
Вертолет Airbus ВВС Узбекистана

Ўзбекистон Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олишни режалаштирмоқда

366
(Янгиланган 21:02 24.02.2021)
Мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 24 фев - Sputnik. Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳамда Airbus International компаниясининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё  минтақаси бўйича вице президенти Жак Гарриг ўртасида бўлиб ўтган музокараларда француз компанияси билан ҳамкорлик алоқаларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболли режалар муҳокама этилди.

Депутаты одобрили кандидатуру Илхома Махкамова на пост министра транспорта
Пресс-служба Законодательной палаты Олий Мажлиса

Хусусан, Airbus Helicopters компаниясидан вертолётлар сотиб олиш, ушбу ҳаво транспорт турида қатновларни йўлга қўйиш орқали мазкур йўналишда Марказий Осиё минтақаси бозорида етакчи иштирокчига айланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Ушбу йўналишни ривожлантиришда хорижий давлатларнинг вертолётлар эксплуатацияси ва учувчилар учун тренинглар ўтказиш бўйича тажрибаларини ўрганиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Airbus International компанияси вакиллари аэропортларни бошқариш соҳасида ҳам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш юзасидан ўз таклифларини билдиришди. Учрашув давомида француз томони жорий йилнинг май ойида Франция савдо вазирининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётганини маълум қилди.  

Учрашув якунлари бўйича томонлар музокараларда кўтарилган масалалар юзасидан маълумотлар алмашиш ва истиқболда ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишиб олишди.

 

366

Шаҳарлараро автобуслар ҳаракати чекланди

0
Тошкентдан шаҳарлараро автобуслар қатнови ва "Қамчиқ" довони орқали юк машиналар қатнови вақтинча чекланди.

ТОШКЕНТ, 25 фев - Sputnik. Об-ҳаво шароитлари туфайли вилоятлар билан автобус қатнови вақтинча тўхтилди, деб хабар қилмоқда Тошкент автовокзали.

"Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 25-февраль санасидаги барча рейслар бекор қилинганлигини маълум қиламиз", - дейилган хабарда.

Қўшимча маълумотларни ушбу телефон рақами орқали олиш мумкин: (71) 207-87-00

Ўтган тунда Қамчик довони орқали юк машиналар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган эди. Бу ҳақида ФВВнинг "Қамчиқ" қутқарув Бошқармаси бошлиғи хабарқ қилган эди.

"Қамчиқ довонида кучли шамол эсиб қор ёғаётгани ва ҳаво ҳарорати -12 даражага етгани туфайли юк автомобиллари ҳаракати вақтинча тўхтатилган", - дейилган хабарда. 

Довонда айни дамда 15та механизациялашган отряд томонидан 24 соат узулуксиз навбатчилик ташкил этилган. 

0