Президент РФ В.Путин и премьер-министр РФ Д.Медведев на военном параде в честь 72-й годовщины Победы в ВОВ

Путин собиқ СССР давлатлари аҳолисини Ғалаба куни билан табриклади

510
(Янгиланган 14:35 08.05.2018)
Путин собиқ СССР мамлакатлари етакчиларини ҳамда Грузия ва Украина аҳолисини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади

ТОШКЕНТ, 8 май — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин собиқ СССР мамлакатлари етакчиларини ҳамда Грузия ва Украина аҳолисини Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 73 йиллиги билан табриклади, деб хабар қилмоқда Кремль матбуот-хизмати.

Хабарда айтилишича, Россия президенти Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Абхазия, Жанубий Осетия етакчилари, шунингдек, Грузия ва Украина фуқароларига ўз табрикномасини йўллаган.

"Россия президенти табрикномасида Ғалаба куни — Ватанни ва бутун инсониятни фашизмдан қутқариш йўлида уруш фронтларида елкама-елка курашган, фронт ортида катта жасорат билан меҳнат қилган бизнинг халқларимизнинг тенгсиз қаҳрамонлиги ва бирдамлиги рамзи, муқаддас сана эканлиги қайд этилган", — дейилади хабарда.

510
Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (31)
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев озвучил послание Олий Мажлису

Мирзиёев: янги Ўзбекистонни барпо этиш устунларидан бири - кучли маънавиятдир

112
Президент раҳбарлигидаги йиғилишда Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 19 январь куни маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш, бу борада давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

"Агар жамият ҳаётининг танаси иқтисодиёт бўлса, унинг жони ва руҳи маънавиятдир, – деди Шавкат Мирзиёев йиғилишда. – Биз янги Ўзбекистонни барпо этишга қарор қилган эканмиз, иккита мустаҳкам устунга таянамиз. Биринчиси – бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси – аждодларимизнинг бой мероси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият. Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади. Биз мафкура деганда, аввало, фикр тарбиясини, миллий ва умуминсоний қадриятлар тарбиясини тушунамиз. Улар халқимизнинг неча минг йиллик ҳаётий тушунча ва қадриятларига асосланган", – деди Мирзиёев.

Маълумки, бугун дунёда кескин кураш ва рақобат ҳукм сурмоқда, манфаатлар тўқнашуви кучаймоқда. Глобаллашув жараёнлари инсоният учун беқиёс янги имкониятлар билан бирга кутилмаган муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Миллий ўзлик ва маънавий қадриятларга қарши таҳдид ва хатарлар тобора ортмоқда. Фақат ўзини ўйлаш, меҳнатга, оилага енгил қараш, истеъмолчилик кайфияти турли йўллар билан одамлар, айниқса, ёшлар онгига устамонлик билан сингдириляпти.

Терроризм, экстремизм, трансмиллий ва кибер-жиноятчилик, одам савдоси, наркотрафик каби таҳдидлар хавфи ошиб бормоқда. Баъзи ҳудудларда атайин беқарорлик юзага келтирилиб, норозилик кайфияти авж олдирилмоқда.

Бундай таҳликали вазиятда ҳушёр ва огоҳ бўлиб, халқ тинчлиги, мамлакат манфаатларини ўйлаб яшаш зарур.

Давлат раҳбари лоқайдлик ва бепарволик энг катта хавф эканини, бугун учраётган ижтимоий муаммоларни камайтириш учун нуронийлар тарбияси, жамоатчилик назорати етишмаётганини таъкидлади.

Йиғилишда қайд этилганидек, ижтимоий-маънавий муҳитни илмий асосда таҳлил қилишни даврнинг ўзи талаб этмоқда. Жамиятда маънавий-маърифий ишлар шундай асосда йўлга қўйилмагани учун ҳам кутилган натижани бермаяпти.

Шунинг учун Республика Маънавият ва маърифат маркази ишини танқидий ўрганиб чиқиб, фаолиятини тубдан такомиллаштириш зарурлиги айтилди.

Президент ушбу марказнинг "Маънавият тарғиботчиси" ўқув муассасаси негизида Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтини ташкил этиш таклифини билдирди.

Йиғилишда маънавий-маърифий ишларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари белгиланди.

 

112

Россияга сохта маълумотнома эвазига одам киритган шахс қўлга тушди

161
ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Россияга кириш учун тиббий маълумотнома тайёрлаш билан шуғулланган шахс қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

2021 йил 13 январь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Тошкент шаҳрида жойлашган "Хумо транс" авиакасса раҳбари К.Е. ушбу авиакассада фуқаро М.З.ни алдаб, унинг ишончига кириб, пандемия шароитида чет давлатга даволаниш учун боришга асос бўлувчи касаллиги ҳақида ҳужжат тайёрлаб беришга ва шу ҳужжатга асосан бемалол Россия Федерациясига бориши мумкинлигига ишонтириб, унинг 1450 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси маълумотларига кўра, фуқаро К.Е. бундан аввал ҳам 79 нафар фуқарони шу усулда алдаб, уларнинг ҳар биридан 1200 АҚШ долларидан жами 94800 АҚШ долларини қўлга киритган.

Мазкур ҳолат юзасидан, фуқаро К.Е.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси тариқасида қамоққа олинган.

161