Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев обнимает ветерана Второй мировой войны

Ветеранлар рақси, президентдан сюрприз ва ўзбек халқининг маънавий жасорати

983
(Янгиланган 17:59 09.05.2018)
Бу йил Ўзбекистонда 9 май байрами ўзгача руҳда нишонланди. Президент аввалига Ботаника боғида вужудга келтирилган "уруш йиллари" муҳитини кўздан кечирган бўлса, сўнгра бутун Ўзбекистон халқига табрик нутқини ўқиб эшиттирди ва кутилмаганда тадбирга келган ветеранларнинг ҳар бирини бағрига босиб шахсан қутлади. Бунақаси ҳали бўлмаган...

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Иккинчи жаҳон уруши йилларида юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олди. Ана шундай буюк инсонпарварлик юксак маънавий жасорат намунаси сифатида бутун дунёда эътироф этилди, деб таъкидлади 9 май куни Тошкентдаги Ботаника боғида сўзлаган нутқида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.

"Ўша суронли йиллар ҳақида гапирганда, халқимизнинг олижаноб гуманистик фазилатлари тўғрисида ҳар қанча фахрланиб, ғурурланиб сўз юритсак, арзийди, албатта. Ўзбекистон уруш туфайли уй-жойи, ота-онаси ва қариндошларидан ажралган, фронт ҳудудларидан кўчириб келтирилган қарийб 1 миллион кишини ўз яқинларидек кутиб олди. Уларнинг 200 минг нафари болалар эди. Юзлаб ўзбек оилалари эвакуация қилинган етим болаларни ўз тарбиясига олди. Охирги бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди. Ва ана шундай буюк инсонпарварлик юксак маънавий жасорат намунаси сифатида бутун дунёда эътироф этилди", — деб таъкидлади Ўзбекистон раҳбари.

Ўзбекистонда 9 май байрами бу йил ўзгача руҳда нишонланди. Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири Тошкент шаҳридаги Ботаника боғида бўлиб ўтди.

Военная техника на мероприятие организованном в честь 73 летия Победы во Второй мировой войне, Ташкент
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Военная техника на мероприятие организованном в честь 73 летия Победы во Второй мировой войне, Ташкент

Байрамда Ўзбекистоннинг барча вилоятларидан уруш ва меҳнат фахрийлари, Ҳукумат раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари мутасаддилари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган хорижий дипломатик корпус вакиллари иштирок этишди.

Ботаника боғига қадам қўйишингиз билан ўзингизни гўёки Иккинчи жаҳон уруши давридаги жанг майдонига тушиб қолгандек ҳис этасиз. Кираверишда Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий техникалар терилган бўлса, сал нарида қўмондонлик штаби, окоплар, тиббиёт пункти ва дала ошхонаси ишлаб турибди…

Солдаты на привале, празднование 9 мая. Ботанический сад, Ташкент
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Солдаты на привале, празднование 9 мая. Ботанический сад, Ташкент

Шунингдек, "жанг майдонларида" Иккинчи жаҳон урушида қатнашган ветеранлар ва ўзбекистонлик фуқароларнинг фронт орти меҳнат фаолияти ҳам акс эттирилган.

Байрам тадбирига таклиф этилган ветеран ва меҳнат фахрийлари ўзгача ҳурмат билан кутиб олинди. Боғга кираверишда оркестр томонидан уруш йилларида аскарларга руҳ бағишлаган куй-қўшиқлар ижро этилди ва тадбирга келган ҳар бир ветеран "Байрамингиз билан! Ғалаба учун раҳмат! Биз сизлар билан фахрланамиз!", — деган жарангдор табриклар билан қарши олинди.

Узбекистан празднует 9 мая
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Узбекистан празднует 9 мая

Бундан руҳланиб кетган ветеранлар ҳатто ўзлари ўтирган аравачалардан туриб, берилиб рақс ижро этдилар. 

Ветеран на мероприятии посвященном 9 мая, Ташкент, Узбекистан
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Ветеран на мероприятии посвященном 9 мая, Ташкент, Узбекистан

Байрам тадбирига ташриф буюрган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аввалига Ботаника боғида вужудга келтирилган "уруш йиллари" муҳитини кўздан кечирди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на мероприятии посвященном 9 мая, Ташкент, Ботанический сад
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на мероприятии посвященном 9 мая, Ташкент, Ботанический сад

Сўнгра, меҳмонлар қаршисида ўз табрик нутқи билан чиқиш қилди ва кутилмаганда байрам дастурхони атрофида йиғилган уруш фахрийларининг ҳар бирининг ёнига бориб, маҳкам бағрига босиб, шахсан табриклаб чиқди. Бунақаси ҳали бўлмаган…

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев обнимает ветерана Второй мировой войны
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев обнимает ветерана Второй мировой войны

Ҳа айтганча, Иккинчи жаҳон урушида Ўзбекистоннинг 6,5 миллион аҳолисидан 1,5 миллиони, яъни меҳнатга лаёқатли аҳолининг 42% сафарбар этилган. Улардан қарийб 500 минг нафари жанг майдонларида ҳалок бўлган, 120 мингдан ортиғи жанговар орден ва медалларга сазовор бўлган. Жумладан, 280 нафари Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан, 82 нафари эса учала даражадаги "Слава" ордени билан мукофотланган.

Президент Узбекистана поздравляет ветерана Второй мировой войны
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Президент Узбекистана поздравляет ветерана Второй мировой войны

983
Теглар:
9 май, Иккинчи жаҳон уруши, Ўзбекистон, Мирзиёев
Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)