Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ёдгорлик тарихий жойига тўлдирилиб қайтарилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПамятник семье Шамахмудова вернулся на историческое место
Памятник семье Шамахмудова вернулся на историческое место - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳақиқий инсонпарварлик тимсоли бўлиб қолган оила шарафига қўйилган ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқига хос инсонпарварлик фазилатини намоён этган ва турли миллатга мансуб 14 нафар болакайларни асраб олган тошкентлик темирчи — Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи шарафига қўйилган ёдгорлик мажмуаси ўзининг тарихий жойига — Тошкент шаҳри марказига қайтарилди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

© Sputnik / Рамиз БахтияровОтреставрированная площадь "Дружба Народов"
Отреставрированная площадь Дружба Народов - Sputnik Ўзбекистон
Отреставрированная площадь "Дружба Народов"

Халқаро пресс-клуб раҳбари Шерзод Қудратхўжаевга кўра, Ўзбекистон президенти томонидан Халқлар Дўстлиги мажмуасига ўзининг тарихий номини қайтариш ва бу ерда Шомаҳмудовлар ёдгорлик мажмуасини қайта тиклаш топшириғи берилгач, ушбу вазифа 12 кун ичида бажарилган.

© Sputnik / Рамиз БахтияровЖители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым
Жители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым - Sputnik Ўзбекистон
Жители Ташкента гуляют около памятника семье Шамохмудовым

Халқлар Дўстлиги майдонида амалга оширилган қайта ободонлаштириш ишларида ҳар куни 1200 дан ортиқ киши қатнашган.

Ҳозирда майдон тамомила янгича кўринишга келган. Янги фавворалар қурилиб, ишга туширилган. Чироқлар ўрнатилган.

Памятник семье Шамахмудовых - Sputnik Ўзбекистон
Шомаҳмудовлар оиласидан кимлар ҳаёт? Машҳур хонадондан репортаж

Шунингдек, Шомаҳмудовлар ёдгорлик мажмуасига қўшимча сайқал берилган. Ёдгорлик мажмуасига темирчи устанинг йўқолиб қолган болға ва сандони намунаси ясатилиб қайта қўшилган. Шунингдек темирчининг оиласида ўша вақтда ишлатиган гиламнинг йўқолиб кетган парчалари ҳам бронзадан ясалиб ёдгорлик пойига тўшалган.

Ўзбекистон президенти 9 май байрами тадбирида сўзлаган нутқида нима учун Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ёдгорлик ўзининг тарихий жойига қайтарилганлиги борасида ҳам тўхталиб ўтди.

"Кейинги пайтда жамоатчилигимиз томонидан билдирилган кўплаб мурожаатларни ҳисобга олиб, биз Шоаҳмад Шомаҳмудов оиласига қўйилган ҳайкални Тошкент шаҳри марказидаги аввалги жойига қайтаришга қарор қилдик", — деди президент.

Шунингдек, ушбу ёдгорлик ёнида жойлашган марказий кўчалардан бирига Шоаҳмад Шомаҳмудов номи берилди. Шунингдек, ҳайкал ўрнатилган майдон, шу ҳудуддаги метро станцияси, санъат саройининг "Халқлар дўстлиги" деган аввалги номи қайта тикланди.

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтанция метро "Дружбы народов"
Станция метро Дружбы народов - Sputnik Ўзбекистон
Станция метро "Дружбы народов"

"Албатта, бундай қарор чуқур асосга эга. Бугунги кунда мамлакатимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари дўстлик, ўзаро ҳурмат муҳитида тинч-тотув яшамоқда. Ишончим комил, Ўзбекистон пойтахти марказида қайта тикланган мажмуа азалдан халқимизга хос бўлган, тобора мустаҳкамланиб бораётган бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик, саховат ва олижаноблик фазилатларининг ёрқин тимсоли бўлиб қолади", — дея ишонч билдирди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0