Бош вазир ўтказган йиғилишда Тошкент ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишХокимият Ташкента
Хокимият Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қаҳрамон Арипов Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтди, деб хабар берди ҳокимлик матбуот-хизмати.

Шавкат Мирзиёев и Джахонгир Артыкходжаев - Sputnik Ўзбекистон
Машҳур ишбилармон Жаҳонгир Артикходжаев Тошкент шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди

Хабар қилинишича, ушбу йиғилишда Арипов Қаҳрамон Турсунович Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 

"Бунга қадар Арипов Қаҳрамон Турсунович Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган", — деб эслатиб ўтилган хабарда.

Қаҳрамон Арипов 1968 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1995 йилда Тошкент Молия институтини тамомлаган.

Ариповнинг мансаб пиллапояси

2002-2005 йилларда Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси бошлиғи, 2005-2007 йилларда "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда  "Асака" давлат-акциядорлик тижорат банки бошқаруви раиси, 2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

Янгиликлар лентаси
0