Жара в Москве

Ҳаво ҳарорати янада ошади: Ўзгидрометеорология

1176
(Янгиланган 08:52 09.07.2018)
Бугун Ўзбекистон бўйлаб шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни ташкил қилади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати 43 даража исийди

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. "Ўзгидрометеорология" хизмати тарқатган хабарга кўра, 8 июлдан 11 июлгача Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб аномал жазирама кузатилади. Ҳаво ҳарорати одатдагидан ҳар йил кузатилган ҳароратдан 5-7 даража юқори бўлиши кутилмоқда.

Кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 40-43 даража қиздиради.

Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати 44-45 даража исийди.

8-11 июл куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел келиши хавфи мавжуд.

1176
Теглар:
Об-ҳаво