В Фергане прошел конкурс по прыжкам из парашюта

Фарғонада парашютдан сакраш мусобақаси бўлиб ўтди

90
(Янгиланган 23:48 09.07.2018)
Уч кун давом этган мусобақада аниқликка парашют билан сакраш йўналиши бўйича 1-ўрин кичик сержант Музаффар Қаҳҳоровга насиб этган бўлса, 2-ўринни Михаил Ленченко, 3-ўринни катта сержант Алтинбой Клышов эгаллади

ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Фарғонада Шарқий ҳарбий округ дала ўқув майдонида парашютдан сакраш мусобақаси бўлиб ўтди. Иштирокчилар 3 минг метр баландикдан сакрашди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Сакрашлар Ми-8 ҳарбий вертолётидан салкам 3 минг метр баландликдан амалга оширилди.

Прыжки с парашюта в Фергане
Министерство обороны РУз
Прыжки с парашюта в Фергане

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи чоғида Шарқий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмда ҳам бўлиб, ҳаво десантчилари тайёргарлигини ошириб бориш учун аэродинамик тренажёрлар ўрнатиш, "Ватанпарвар" ташкилотлари қошида парашютчилар тўгараклари очиш бўйича муҳим топшириқлар берган эди.

Прыжки с парашюта в Фергане
Министерство обороны РУз
Прыжки с парашюта в Фергане

"Ушбу мусобақадан умидимиз катта. Асосий мақсадимиз Қуролли Кучларимизда парашют спортини оммалаштириш, профессионал парашютчиларни етиштириш ва энг асосийси, ёшларимиз орасида ҳаво-десант бўлинмаларида хизмат қилишга бўлган иштиёқни оширишдан иборат", — дейди ҳарбий округ ҳаво-десант хизмати бошлиғи подполковник Мардонбек Эшанов.

Уч кун давом этган мусобақада аниқликка парашют билан сакраш йўналиши бўйича 1-ўрин кичик сержант Музаффар Қаҳҳоровга насиб этган бўлса, 2-ўринни Михаил Ленченко, 3-ўринни катта сержант Алтинбой Клышов эгаллади.

Прыжки с парашюта в Фергане
Министерство обороны РУз
Прыжки с парашюта в Фергане

Жамоавий таркибда парашют билан аниқликка сакраш йўналишида 1-ўрин Ўзбекистон Республикаси парашют спорти федерацияси "Аэроспорт" жамоасига, 2-ўрин Тошкент ҳарбий округи "Лочин" жамоасига, 3-ўрин эса Мудофаа вазирлиги марказий аппаратининг "Мерган" жамоасига насиб этди.

Мусобақада жамоаларни тайёрлаш бўйича энг яхши мураббий номига Ўзбекистон Республикаси парашют спорти федерацияси мутахассиси Алексей Борщук сазовор бўлди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги десантчилари жорий йилнинг июнь ойида Туябўғиз сув омборида парашютдан сувга сакраш амалиётини бажарган эди.

90