"Умуртқаси йўқми?": интернетда Тереза Мейнинг янги реверанси кулгига сабаб бўлди

© REUTERS / PASCAL ROSSIGNOLПринц Уильям и Тереза Мэй
Принц Уильям и Тереза Мэй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу сафар Мэйнинг тантанали тадбир вақтида шаҳзода Уильямни антиқа тарзда қарши олгани интернет фойдаланувчиларининг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди

ТОШКЕНТ, 9 авг - Sputnik. Интернет тармоқларида Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг реверанслари қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу сафар Мэй Биринчи жаҳон уруши вақтида Амьен остидаги жангда қозонилган ғалабанинг 100 йиллиги тантанасида шаҳзода Уильямни антиқа тарзда қарши олгани учун кулгига олинди.

Twitter фойдаланувчиси Mutaz Elnour Ҳукумат раҳбарининг акробатик хусусиятларига тан берган ҳолда, ўзининг 41 ёшида бу каби машқларга юраги дов бермаган бўлишини таъкидлаган.

© AFP 2023 / PHILIPPE HUGUENПринц Уильям и Тереза Мэй
Умуртқаси йўқми?: интернетда Тереза Мейнинг янги реверанси кулгига сабаб бўлди - Sputnik Ўзбекистон
Принц Уильям и Тереза Мэй

I'm Alright Jack — It's Every Man For Himself никли фойдаланувчи эса, тез орада Тереза Мэй қирол оиласи вакиллари олдида таъзим бажо келтириб, уларга сажда қилишга ўтишини тахмин қилган.

Янгиликлар лентаси
0