В Ташкенте в рамках заседания Международного пресс- клуба обсудили вопросы обеспечения общеобразовательных школ учебниками в новом учебном году.

ХТВ мактаб дарсликларидан онлайн фойдаланиш хизматини йўлга қўйди

207
Дарсликларнинг етишмаслиги ҳолатлари юзага келганда, вақтинча уларнинг электрон шаклидан фойдаланишингизни сўраймиз. Шунингдек, уларнинг электрон шаклидан чоп этишингиз ҳам мумкин, дейилади ХТВ мурожаатида

ТОШКЕНТ, 8 сен - Sputnik. Дарсликларнинг нашр этиш жараёни нотўғри режалаштирилиши ва жойларга етказиб бериш муддатларининг қисқалиги, уларнинг сифатига ва ўз вақтида етказилишига салбий таъсир кўрсатган, деб хабар қилди Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида, Халқ таълими вазирлиги томонидан 2018-2019 ўқув йилида 1-11 синфларга мўлжалланган дарсликларнинг электрон шакллари www.eduportal.uz ахборот-таълим порталига жойлаштирилган.

Дарслик муаллифлари мутахассисларнинг фикрларини билии ва келгусида дарсликларни такомиллаштириш ва яхшилаш мақсадида, ушбу порталда босқичма-босқич ҳар бир дарслик бўйича шарҳ бериш имконияти берилади", - дейилади хабарда.ш

Шу билан бирга, дарсликларни тайёрлаш ва жойларга етказиш билан боғлиқ вазиятни таҳлил қилганда, бир қатор муаммолар аниқланган, жумладан дарсликларнинг нашр этиш жараёни нотўғри режалаштирилиши ва жойларга етказиб бериш муддатларининг қисқалиги, уларнинг сифатига ва ўз вақтида етказилишига салбий таъсир кўрсатган.

Шунингдек, муаллифлар билан ишлаш ва оригинал дарсликларни тайёрлашдаги қийинчиликлар, дарсликларни муддатида чоп этилмаганлиги туфайли, нашриётлар билан шартнома муддатларининг узайтирилиши, логистика муаммолари ҳам дарсликларни ўз вақтида етказиб берилишига тўсиқ бўлган.

Шу муносабат билан, ўтган ўқув йилининг бошига қадар дарсликларнинг умумий сонидан 47 %и етказилган, қолган қисми эса бутун ўқув йили давомида (май ойига қадар) етказиб берилган.

Халқ таълими вазирлиги матбуот-хизмати хабарига кўра, ўтган давр мобайнида халқ таълими вазирлигининг мутахассислари дарсликларнинг белгиланган муддатда жойларга, жумладан, чекка ҳудудларга етказиб беришни оптималлаштириш бўйича зарур чора-тадбирлар рўйхатини ишлаб чиқилган. Амалга оширилган ишлар натижасида, муҳим ютуқларга эришилган ва бугунги кунда дарсликларнинг 94 %и таълим муассасаларига топширилган.

Таъкидланишича, мактаблардаги режалаштирилган ўқувчилар сони ва ҳақиқий ўқувчилар сонидаги фарқ туфайли, ҳозирги кунда баъзи бир дарсликларнинг мактаблардан мактабларга йўналтириш ишлари олиб борилмоқда.

"Ҳар куни вазирлик мутахассислари, юқорида кўрсатиб ўтилган муаммоларни бартараф этиш бўйича иш олиб боришмоқда. Шу муносабат билан, дарсликларнинг етишмаслиги ҳолатлари юзага келганда, вақтинча уларнинг электрон шаклидан фойдаланишингизни сўраймиз. Шунингдек, уларнинг электрон шаклидан чоп этишингиз ҳам мумкин", - дейилади хабарда.

207