Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро танловда Қозоғистон аскарларини ортда қолдирди

© Министерство обороны УзбекистанаУзбекские военнослужащие во время учений
Узбекские военнослужащие во время учений - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусобақада биринчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Қозоғистон Республикаси вакиллари эгаллади

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Россия Федерацияси субъекти бўлган 1-3 октябрь кунлари ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари 2-ўринни қўлга киритди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбирига вазирлик матбуот-хизмати.

"Россия Федерациясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг дўстона армиялари ўртасида тоғ учкураши бўйича мусобақа ўтказилди. Уч кун давом этган баҳсларда Ўзбекистон жамоаси муносиб иштирок этиб, умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди", - деди матбуот-хизмати вакили.

Армейский рукопашный бой. Матчевая встреча по боевым искусствам Битва Чемпионов IV - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда МДҲга аъзо мамлакатлар армиялари ўртасида қўл жанги чемпионати ўтказилади

Бугун, 5 октябрь куни эрта тонгда Тошкент халқаро аэропортида иштирокчиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтган.

Мусобақа Россия Мудофаа вазирлиги тоғ тайёргарлиги ва яшовчанлик маркази базасида – Европа қитъасининг энг баланд нуқтаси – Эльбрус чўққиси ёнбағирларида ташкил этилган. Якка ва жамоавий тартибда тошли қояга чиқиш, тоғ тўсиқлари йўлагидан ошиб ўтиш ва жанговар ҳолатда 5 километр масофага марш югуриб, ўқотар қуроллардан отиш каби махсус мураккаб шартлардан иборат.

Мусобақада биринчи ўринни Россия Федерацияси ва учинчи ўринни Қозоғистон Республикаси вакиллари эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойига қадар МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари доирасида ҳарбий-амалий спортнинг 7 та тури бўйича мусобақалар ўтказилди. Сентябрь ойида ўтказилган "Армия қўл жанги" йўналиши бўйича чемпионат биринчи маротаба Тошкентда ўтказилди ва унда ўзбекистонлик ҳарбий спортчилар умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган эди.

Янгиликлар лентаси
0