Подпись документов

Ўзбекистон ИИВ тизимида қатор раҳбарлар алмаштирилди

591
Подполковник Азизхон Агзамов Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 10 ноя - Sputnik. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида қатор лавозимий тайинловлар амалга оширилди.

ИИВ матбуот-хизмати хабарига кўра, подполковник Дустматов Рустамжон Холмирзаевич Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимига; подполковник Чориев Алиахмед Омонович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-кадрлар бошқармаси бошлиғи лавозимига;

подполковник Агзамов Азизхон Абралханович Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи лавозимига; полковник Худайбергенов Илҳомбой Тилавбаевич Тошкент вилояти Бўка тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланганлар.

591