Ўзбекистондаги янги "загранпаспорт" қанақа бўлади?

© Podrobno.uzНачальник столичного Управления миграции и оформления гражданства подполковник Кудрат Юлдашев рассказал о новом загранпаспорте
Начальник столичного Управления миграции и оформления гражданства подполковник Кудрат Юлдашев рассказал о новом загранпаспорте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ҳужжатни 2019 йилнинг 1 январидан олиш мумкин

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Янги хорижга чиқиш паспорти - 48 вароқдан иборат, жигарранг ҳужжат бўлиб, Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликлари билан безатилган бўлади, деб хабар қилмоқда Podrobno.uz нашри.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Паспорт тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди

Шунингдек, ҳужжат безагида сув белгилари, саккизбурчакли пентаграмма, ранги алмашадиган бўёқ, муар эффекти, металлашган ҳимоя ипи ва ламинация қилинган пленкадан фойдаланилади.

Ҳужжатга электрон чип ўрнатилган бўлади.

Янги хориж паспортини олиш учун биометрик маълумот олиш учун 12та янги станциялар ўрнатиш режалаштирилган, деди Ўзбекистон ИИВ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари Қудрат Йўлдошев.

Уларнинг ҳар бири кунига 180-200 кишига хизмат кўрсатиши кутилмоқда.

Ҳозирда Тошкентда 20та шундай станция фаолият юритмоқда.

Янги ҳужжатни олиш учун фуқаролар яшаш манзили бўйича ИИВ органларига мурожаат этишлари, анкета-аризани тўлдиришлари, фотосурат, паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) топширишлари керак бўлади.

Давлат божи - энг кам иш ҳақининг 150%ни ташкил қилади. Ҳужжат 10 кун ўтгач тайёр бўлади.

Вояга етмаганлар янги паспорт билан 5 йилгача, 16 ёшдан катталар - 10 йил муддатгача чегарани кесиб ўтишлари мумкин.

Янгиликлар лентаси
0