День рождения основателя ювелирного дома De Grisogono

АҚШ Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни узайтирди

604
Америка Қўшма Штатлари Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи - Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни узайтирди

ТОШКЕНТ, 19 дек - Sputnik. АҚШ Магнитский қонуни асосида Ўзбекистоннинг собиқ раҳбари Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага нисбатан санкцияларни узайтирди. Бу ҳақда АҚШ конгресси аъзоларига президент Дональд Трампдан йўлланган мактубда айтилган, деб хабар қилади РИА Новости.

"Мен федерал реестрга чоп этиш учун иловада кўрсатилган билдириш қоғозини йўлладим, ҳужжат 2017 йил 20 декабрдаги №13818 ҳукумат фармойишида тилга олинган мамлакатдаги алоҳида чоралар 2018 йил 20 декабрдан узоқроқ муддатга узайтирилиши кераклигини эълон қилади", - дейилади Оқ уй матбуот-хизмати томонидан тарқатилган мактуб матнида.

Гап АҚШ президентининг бир йил олдинги фармони ҳақида бормоқда. Унга кўра, АҚШ Магнитский акти доирасида қатор шахслар, хусусан, РФ бош прокурори Юрий Чайка ва Гулнора Каримовага нисбатан санкциялар киритган.

2017 йилнинг декабрида ушбу рўйхатга бутун дунёдан 13 киши, шунингдек, 39 нафар жисмоний шахслар ва улар билан боғлиқ компаниялар кирган. Улар орасида Гамбиянинг собиқ президенти Яйя Джамме, хитойлик давлат хавфсизлиги амалдори Гао Янь, "Беркут"нинг собиқ командири Сергей Кисюклар бор.

АҚШ 2012 йилнинг декабр ойида америка ҳукуматига кўра, инсон ҳуқуқлари бузилишига алоқадор бўлган россияликларга нисбатан санкция киритадиган Магнитский актини қабул қилган. Россия ҳукумати ўз навбатида Магнитский ишининг сиёсий тус олишига йўл қўйиб бўлмаслиги тўғрисида бир неча бор қайд этган. Кейинчалик бу актга глобал қонун туси берилган, унга кўра, санкциялар РФ фуқаролари билан чегараланиб қолмаслиги, балки АҚШ версиясига кўра, фуқаролари инсон ҳуқуқларини поймол этадиган ҳар бир давлатга нисбатан қўлланилиши керак.

604