Ўзбекистонда фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди

© VALERY HACHE / AFPДевушка на дороге
Девушка на дороге - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Номаъқбул иш билан шуғулланадиганлар ўн беш суткагача қамоққа олинишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 10 окт - Sputnik. Ўзбекистон президент томонидан айрим қонун ҳужжатларига жамоат тартибини таъминлаш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун  имзоланди.

Танцовщицы - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ Ўзбекистон эркакларини фоҳишалар хизматидан фойдаланмасликка чақирди

Қонун билан киритилган ўзгартиришларга асосан фоҳишалик учун жарима миқдори оширилди, бу иш билан шуғулланиш энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан етти бараваригача жарима солинишига олиб келади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача).

Ушбу ҳуқуқбузарлик бир йил давомида такрор содир этилган бўлса энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади (илгари энг кам ойлик иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача жарима).

Ўн олти ёшга тўлиши муносабати билан ўз вақтида паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги белгиланди (бунинг учун 18 ёшга қадар паспорт олиш керак).

Қолаверса, ишга қабул қилишда эндиликда прописка талаб қилинмайди бу ҳақда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Меҳнат кодексига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Янгиликлар лентаси
0