Қирғизистон ТИВ Ўзбекистон тонировка қилинган автомобиллар учун қанча бож олишини айтди

© Sputnik / Руслан КривобокРейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами
Рейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундай қарор қўшни давлат ҳукумати томонидан қабул қилинган, дея тушунтиради Қирғизистон ҳукумати ўз фуқароларига

ТОШКЕНТ, 10 янв — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик кирган хориж автомобиллари учун тўлов ўрнатилган, шу жумладан тонировка қилинган енгил автомашиналар транзити учун ҳам, деб хабар берган Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот-хизмати.

"Ушбу тўлов Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ўтган йилнинг 18 июлида тасдиқланган", - дея изоҳ берилади хабарда.

Ойналари тонировка қилинган (қорайтирилган) битта автомобил транзити учун тўлов суммаси 15 долларни ташкил қилади. Тўлов Ўзбекистон Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича амалга оширилади, деб ёзади Спутник Қирғизистон нашри.

Янгиликлар лентаси
0