Президент США Дональд Трамп и первая леди Меланья Трамп в аэропорту Гамбурга. 6 июля 2017

Трамп ва Мелания Шавкат Мирзиёевга табрик йўллашди

771
Трамп Мирзиёевни кириб келган Янги 2019 йил муносабати билан табриклаб, энг эзгу тилакларини изҳор этган

ТОШКЕНТ, 11 янв - Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга оилавий табрик йўллади.

Трамп Мирзиёевни кириб келган Янги 2019 йил муносабати билан табриклаб, энг эзгу тилакларини изҳор этган.

Табрикда, шунингдек, Трампнинг рафиқаси – АҚШ Биринчи хоними Мелания Трамп ва унинг ўғли Бэррон Трамп ҳам ўз тилакларини билдирган. 

2019 йил кириб келиши муносабати билан декабрь ойининг охирги санасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбобларидан президент ва кўп миллатли Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, бахт-саодат ва муваффақиятлар изҳор этилган самимий қутловлар келган.

 

 

771