Ўзбекистонликларга "загранпаспорт" олиш тартиби тушунтирилди

© Sputnik / СтрингерУзбекский паспорт
Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўраходжаев хорижга чиқиш паспортини бериш тизими қачон тўлиқ электрон форматда ишлай бошлаши ва янги ҳужжатни қачон Ўзбекистон ташқарисида олиш мумкинлиги ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 16 янв - Sputnik. Хорижга чиқиш паспортини олиш учун илгари ОВИР учун тўпланган ҳужжатлар талаб этилади - булар анкета-ариза, фотосурат, биометрик паспорт нусхаси ва военкоматдан маълумотнома (ҳарбий хизмат мажбурий бўлган шахслар учун) талаб этилади. Шу билан бирга, фуқароларга ҳужжат тақдим этишда рад жавоби берилиши мумкин бўлган сабаблар ҳам бор, деди Тошкент шаҳар ИИББ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси раҳбари, подполковник Қудрат Йўлдошев.

Начальник столичного Управления миграции и оформления гражданства подполковник Кудрат Юлдашев рассказал о новом загранпаспорте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондаги янги "загранпаспорт" қанақа бўлади?

"Хусусан, суд ёки тергов органлари томонидан таъқиқлар қўйилган бўлса ва қарздорлик мавжуд бўлса ҳужжат олишда рад жавоби берилиши мумкин. Барча қарзлар тўланиб, фуқаро бу ҳақда маълумотнома тақдим этса, у ҳеч бир муаммосиз хорижга чиқиш паспортини расмийлаштира олади", - деди Йўлдошев Sputnik Ўзбекистон мухбири саволига жавоб берар экан.

Йўлдошевнинг сўзларига кўра, янги хорижга чиқиш паспорти билан фуқаро 10 йил давомида исталган мамлакатга бора олади.

Тошкент шаҳар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси маълумотларига кўра, декабр ойи охирида Тошкентнинг барча туманларида загранпаспорт бериш учун махсус ускуналар ўрнатилган ва жараён 4-январ кунидан ишга туширилган. 2019-йилнинг 10 куни давомида мутахассислар фуқароларга 570 та янги намунадаги ҳужжатларни тақдим этганлар.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази директори Нажмиддин Тўраходжаевга кўра, загранпаспорт бериш тизими бугунги кунда тест режимида ишламоқда. Бу аллақандай хатоликлар мавжудлигини англатмайди, аксинча, барчаси халқаро стандарт талабларига жавоб беради. Фақат маълумот тўплаш билан боғлиқ бўлган шахсий маълумотларни қайта ишлаш жараёни мавжуд. Вақт ўтиши билан ҳукумат "қоғозбозлик ишлари"дан воз кечиши ва жараён тўлиқ электрон форматга ўтказилиши кутилмоқда.

Ҳарҳолда, айни вақтда, загранпаспорт берилиши тизими қулай бўлиши учун ишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, айни вақтда ҳужжат олиш учун давлат божини электрон шаклда тўлаш имконияти мавжуд. Келгусида эса фуқаро барча маълумотларни уйида ўтириб тўлдириши ва ҳужжат бериш марказига фақат бармоқ излари ва фотосурат топшириш учун келиши кутилмоқда.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Янги хорижга чиқиш паспорти ҳақида нималар маълум

Таъкидланишича, фуқароларга қулайлик яратиш учун ҳужжат берилишида юзага келаётган барча техник ёки бошқа масалалар махсус шакллантирилган комиссия томонидан тезкорлик билан ҳал этилмоқда.

Тўраходжаев шунингдек, 2019-йил давомида Ўзбекистоннинг хориждаги барча элчихона ва консулликларини персонал маълумотларни қайта ишлаш тизимига улаш режалаштирилаётганини айтди. Бу эса Ўзбекистон фуқароларига хорижда загранпаспорт олиш ёки ҳужжат муддатини узайтириш имконини беради.

"Асосий масала - маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш – биз бу маълумотларни тўлиқ интернетдан юклаб ололмаймиз. Ҳозирда техник жараён устида иш олиб борилмоқда, ўйлайманки, жорий йилда хорижга чиқиш паспортларини чет элда бериш имкониятини ишга тушира оламиз", - деди Тўраходжаев.

Янгиликлар лентаси
0