Ўзбекистонда "Бўлажак солиқчилар клуби" ташкил этилади

© международный пресс-клубПервый заместитель начальника департамента по борьбе с налоговыми, валютными преступлениями и легализацией преступных доходов при Генпрокуратуре Вячеслав Пак
Первый заместитель начальника департамента по борьбе с налоговыми, валютными преступлениями и легализацией преступных доходов при Генпрокуратуре Вячеслав Пак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эндиликда республикада солиқ органлари ходимлари талабалик давридан танлаб олинади

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети ўртасида солиқ тизимига кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси.

Жамшид Кучкаров - Министр финансов - Sputnik Ўзбекистон
Солиқчиларни полицияга ўхшатардик: Молия вазири солиқ тизими ҳақида

Меморандумга кўра 2019 йил 17 январь куни Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги "Бўлажак солиқчилар клуби"га аъзо бўлиш истагини билдирган университет талабалари билан давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатида Давлат солиқ қўмитаси кадрлар билан ишлаш бошқармаси, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаларининг кадрлар билан ишлаш бўлимлари ҳамда малака ошириш маркази ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда талабаларга "Бўлажак солиқчилар клуби" фаолиятини ташкил этиш, талабаларни аъзоликка қабул қилиш тартиби ҳамда клуб аъзоларининг вазифалари, амалга оширадиган ишлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида батафсил тушунчалар берилди.

Тадбир сўнгида клуб ишчи органи вакиллари давлат солиқ хизмати органларининг масъул ходимларини жалб қилган ҳолда клубга аъзо бўлиш истагини билдирган ва университет раҳбарияти томонидан тавсия этилган талабалар билан суҳбат ўтказиши ва суҳбат давомида талабаларнинг солиқ соҳасидаги билим даражаси, дунёқараши баҳоланиши, олий таълим муассасаси томонидан берилган тавсифнома асосида талаба ўрганилиб, кейинчалик давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишига келишиб олинди.

Янгиликлар лентаси
0