Ҳукумат қарори: Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПодписание документов
Подписание документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вазирлар Маҳкамаси айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисида қарори қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 04 фев - Sputnik. Айрим маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловларни олиб ташлаш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар қилди “Ҳуқуқий ахборот” Telegram канали. 

Қарорга мувофиқ, қуйидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича илгари белгиланган чекловлар бекор қилинди:

- фойдали қазилмаларнинг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиш тўғрисидаги маълумотлар;

- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, “Олмалиқ КМК” АЖ ва “Навоий КМК” ДКнинг 2013 йилдан бошлаб миллий ва халқаро стандартлар асосидаги молиявий ҳисоботлари;

- 2017 йил 1 январь ҳолатигача давлат олтин валюта-захираларининг йиллик ҳажмлари ва уларнинг таркиби;

- давлат ва давлат томонидан кафолатланган (ички ва ташқи) қарзларнинг умумий ҳажми, уларнинг манбалари, валюталари, фоиз ставкалари, сўндириш муддатлари, шунингдек қарздор ташкилотлар кесимида ўзлаштирилиши ва қайтарилиши бўйича маълумотлар.

Янгиликлар лентаси
0