Автосалон GM Uzbekistan

GM Uzbekistan харидорларга огоҳлантириш билан чиқди

672
Бугун ўнлаб инсонлар фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. GM Uzbekistan шу кунларда аҳолига жуда ҳам арзонлаштирилган нархларда янги автомобиль таклиф қилиб, алдов йўли билан фуқароларнинг маблағларини ўзлаштираётган “тадбиркорлар”нинг фирибгарлик фаолияти юзасидан расмий баёнот билан чиқди.

Хабарда қайд этилишича, айрим фирмалар фирибгарлик билан жуда арзонлаштирилган нархларда харидорларга янги автомобиль таклиф қилиб, натижада на автомобиль ва на пулни қайтариб бермаган. Бугун ўнлаб инсонлар ана шундай фирибгарларнинг қурбонига айланишга улгурган.

“GM Uzbekistan” АЖ янги автомобиллар савдоси билан фақатгина компаниянинг расмий дилерлари шуғулланишини маълум қилган ҳолда огоҳ бўлишни, фирибгарларнинг қурбонига айланмасликни сўраган.

Компания расмий дилерларининг тўлиқ рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

672