Начало совместных узбекско-таджикских военных учений в Согдийской области

Ўзбекистон ҳарбийлари МДҲ давлатлари аскарлари билан беллашади

191
Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Қозоғистонда МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида биринчи маротаба Ҳарбий-спорт ўйинларининг ўтказилади

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Беларусь пойтахти Минск шаҳрида МДҲга аъзо давлатларнинг Мудофаа вазирлари кенгаши қошидаги Спорт қўмитанинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон томонидан Қуролли Кучлар Бош штаби жисмоний тайёргарлик ва спорт бўлими бошлиғи подполковник Азиз Ҳайдаров ҳамда Мудофаа вазирлиги Спорт клуби бошлиғи подполковник Мансур Мамадаминов иштирок этди.

Мазкур йиғилишда МДҲга аъзо давлатлар Раҳбарлари кенгаши томонидан 2018 йил 28 сентябрда имзоланган "1941—1945 йилларда Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 75 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш тўғрисида"ги қарорида белгиланган масалалар ижросига қаратилди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида Қозоғистонда МДҲга аъзо мамлакатларнинг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида биринчи маротаба Ҳарбий-спорт ўйинларининг ўтказилиши муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида 2020 йилда МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида III Ҳарбий-спорт ўйинларини ташкил этиш кўриб чиқилди.

25 май – 3 июнь кунлари  ўтказилиши режалаштирилаётган ўйинлар 6 та йўналиш бўйича ўтказилади. Шунингдек, Қўмита ишида 2019 йилда Қирғизистон ҳудудидаги Ленин чўққиси ҳамда 2020 йилда Тожикистоннинг Коммунизм чўққисига гуруҳ таркибида ҳарбий-спортчиларнинг чиқиши бўйича мусобақаларни биринчи марта ўтказишга келишиб олинди.

Маълумот ўрнида, Ленин чўққисининг баландлиги 7134 метр бўлиб, катталиги бўйича МДҲда учинчи ўринни эгаллайди. Коммунизм чўққисининг баландлиги эса 7495 метрни ташкил этиб, дунёнинг энг баланд чўққилар рейтингида 50-ўринни эгаллайди.

Йиғилиш давомида шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг қуролли кучлари ўртасида жисмоний тайёргарлик ва спорт соҳасида ҳамкорликнинг “Истиқболли режа” лойиҳасини тайёрлашга ҳам келишиб олинди. 2019 йилнинг якунлари бўйича навбатдаги йиғилиш Қозоғистонда ўтказилади.

191
Глава Агентства информации и массовых коммуникаций Комил Алламжонов

Комил Алламжонов COVID-19 билан беморланганини маълум қилди

525
(Янгиланган 15:16 11.07.2020)
Алламжонов коронавирус аломатларини сезган инсонларга зинҳор тушкунликка тушмасликни маслаҳат берган. Энг муҳими, ташхис тўғри қўйилмасдан турли дори воситаларини ичиш мумкин эмаслиги, бу организмга ўз салбий таъсирини кўрсатишини эслатиб ўтган

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов янги турдаги коронавирус - COVID-19 билан беморланганини маълум қилди. Алламжонов бу ҳақда ўзининг телеграмм саҳифасида эълон қилган видеомурожаатида сўзлаган.

Унинг айтишича, бундан бир неча кунлар олдин унда ҳарорат кўтарилиши ва ҳолсизлик сезилган, баданида, мушакларида турли оғриқлар пайдо бўлган. Тест топшириб кўрганида, унда коронавирус инфекцияси борлиги аниқланган. Шундан сўнг у ўз уйида, яқинларидан изоляцияда бўлган ҳолда ушбу касалликни бошдан кечирган.

Алламжоновнинг айтишича, у ҳозирда соғайган ва оила-аъзолари билан мулоқотга киришган.

Комил Алламжонов ушбу касаллик белгиларини ўзида сезган инсонларга зудлик билан шифокорга мурожаат қилишни маслаҳат берган.

"Ўз ҳолингизча бирон бир муолажаларни қилишдан тийилинг, чунки коронавирусга (қарши) деб кўплаб дориларни тавсия қилишаяпти интернетда, коронавирусга (қарши) деб турли протоколларни эълон қилишаяпти, мен бу нарсаларни қилмасликка чақирган бўлардим. Чунки саломатлигингизга зиён етказиб қўйишингиз мумкин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, муҳими тушкунликка тушманг, чунки бу касалликнинг давоси бор", - дея якунлаган мурожаатини Алламжонов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 11 июль ҳолатига кўра, 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда.

525
Телеканал Russia Today. Архивное фото

"Чегара билмас репортёрлар" RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятни қоралади

272
(Янгиланган 14:35 11.07.2020)
RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселёвга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. "Чегара билмас репортёрлар" Латвия ва Литвадаги RT ва Sputnik билан боғлиқ вазиятдан ташвишдалигини билдирдилар.

Халқаро ташкилот бу икки мамлакатга ЕИ санкциялари қандай ишлаши ҳақида тушунча беришга қарор қилди, деб ёзади Sputnik Ближнее зарубежье.

RSF баёнотида ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланган.

"Мустақил ва ишончли янгиликлар репортажларини ҳимоялаш ва олдинга суриш қонуний бўлсада, RSF ушбу таъқиқларни ЕИ санкциявий сиёсатини суиистеъмол қилиш сифатида баҳолайди. ОАВнинг таъқиқи ёки ёпилиши "Россия сегодня" бош директори Дмитрий Киселевга қарши санкцияларнинг бир қисми сифатида қабул қилиниши мумкин эмас", - дейилади RSF баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Латвия ва Литва RTга ўз давлатида таъқиқ қўйди. Ўтган йил якунида Sputnik Эстония ходимлари республика ҳукумати томонидан бўлган жиноий таъқиб хатари туфайли редакция билан меҳнат муносабатларини тўхтатишга мажбур бўлган эдилар.

272

Қозоғистонда пандемия қурбонлари хотирасига бир дақиқа сукут сақланди видео

0
Бугун қўшни республика Қозоғистонда коронавирусдан вафот этганлар хотирасига умуммиллий мотам куни. Аввалроқ давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев 13 июлни мотам куни деб эълон қилиш ташаббуси билан чиққанди.

Бугун бутун Қозоғистон мотам тутмоқда: давлат байроқлари туширилган, телевизион ва радиоканаллар кўнгилочар дастурларни намойиш қилмайди, давлат ташкилотлари сайтлари оқ-қора тус олган.

Соат 12:00 да бутун мамлакат бўйлаб бир дақиқа сукут сақланди. Маросимда Қозоғистон президенти ҳамда мамлакатнинг бошқа расмийлари иштирок этди.

Қозоғистонда коронавирусдан жами 375 киши қурбон бўлган. Пандемия бошлангандан буён 58 мингдан зиёд касалланиш ҳолати қайд этилган. 34 мингдан ортиқ бемор COVID-19 енгган

0
Теглар:
коронавирус, Қозоғистон
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси