Жизнь в Республике Узбекистан

Қонун устуворлиги рейтингида Ўзбекистон нечанчи ўринда?

450
Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 91-ўринда эди. Бу йилгисида эса 94-ўринда қайд этилди

ТОШКЕНТ, 28 фев - Sputnik. Қонун устуворлиги индексида Ўзбекистон 126та давлат орасида 94-ўринни эгаллади. Ўзбекистоннинг ушбу рейтингдаги ўрни ўтган йилгига қараганда 2 поғона яхшиланган.

Ўтган йилги рейтингда Ўзбекистон 91-ўринда эди. Бу йилгисида эса 94-ўринда қайд этилди.

Ташкилотчилар "икки поғона яхшиланишни" рейтингга 13та янги давлат қўшилгани билан изоҳлашмоқда. Яъни ўтган йили Ўзбекистон 113та давлат орасида 91-ўринда бўлган бўлса, бу йил 126та давлат орасида 94-ўринни эгаллаган.

Шарқий Европа ва Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон 13та давлат орасида 12-ўринда қайд этилган. Охирги ўрин Туркияга насиб қилган.

Марказий Осиёда энг яхши кўрсаткич Қозоғистонга тегишли (умумий рейтингда 65-ўрин), ундан кейин Қирғизистон (85-ўрин) ўрин олган. Тожикистон ва Туркманистон рейтингга киритилмаган.

Рейтинг пешқадамларида ўзгариш бўлмаган. Дания ҳамон 1-ўринда бормоқда.

Кучли ўнликдан Норвегия, Финляндия, Швеция, Недерландия, Германия, Австрия, Янги Зеландия, Канада, Эстония давлатлари ўрин эгаллаган.

450