Тиара с изумрудами и бриллиантами

"Бриллиант миллиардер" интим пластика қилдираётганда вафот этди

1603
Ланиадо бор давлатини бриллиант савдосида орттирган ва олмосларни баҳолаш бўйича бош экспертлардан бири бўлган.

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. Бельгия-исроиллик миллиардер Эхуд Арье Ланиадо Парижда интим пластика қилдираётганда вафот этди, деб хабар қилди Sudinfo.be нашри.

Операция вақтида олмос сотувчисига инъекция қилишган, шундан сўнг Ланиадонинг юраги уришдан тўхтаган. Медиклар уни жонлантиришга ҳаракат қилишган, бироқ эркакни қутқариб қолишнинг иложи бўлмаган.

Жарроҳлик операцияси клиникада кечқурун, иш соатидан кейин амалга оширилган.

Sputnik France хабарига кўра, тадбиркор 65 ёшда бўлган.

Ланиадо бор давлатини бриллиант савдоси орқали орттирган ва бу қимматбаҳо тошларни баҳолаш бўйича бош экспертлардан бири бўлган. У ўз карьерасини 20 ёшида Марказий-Африка Республикасида қимматбаҳо тошларни сотишдан бошлаган. Кейинчалик Антверпенда жойлашган Omega Diamonds компаниясига асос солган.

2015 йилда Ланиадо "Жозефинанинг мовий ҳилоли" бриллиантини рекорд сумма - 48,5 миллион долларга пуллаган.

1603