Автомобили свадебного кортежа, водители которых нарушили ПДД

Самарқандда дабдабали тўй кортежи ҳайдовчилари жаримага тортилди

962
Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига кўра, 2018 йилда жами 184 та тўй кортежлари билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

ТОШКЕНТ, 9 мар - Sputnik. Самарқандда тўй кортежи ҳайдовчилари энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди СТВ телерадиокомпанияси.

Жорий йил 21 февраль куни Самарқанд вилояти, Тойлоқ тумани М-39 автомобил йўлининг 1089 километрида "Сочак" аҳоли яшаш жойида жами саккизта "Каптива” ва битта "Мерседес Бенц” русумли автомашиналар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланиб, йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузган ҳамда орқа томондаги транспорт воситалари ҳайдовчиларига ноқулайликлар туғдирган.

Кортеж орқасидан келаётган ҳайдовчилар ушбу тўй кортежини тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юборган. 

Олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу қоидабузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилиб, автомашиналар жарима майдончасига қўйилган.

Қоидабузарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий кодексининг 129-моддасига асосан (энг кам иш ҳақининг 3 баравари миқдорида), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилди.

Самарқанд вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълумотларига кўра, вилоят ҳудудига 2018 йилда жами 184 та тўй кортежлари билан боғлиқ қоидабузарликлар аниқланган ва уларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилган.

962

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар

95
Афғонистонлик ёш аёллар Термиз туманидаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим марказида, Тошкент давлат аграр университети кўмаги остида ўқийдилар

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури бугун афғон аёлларининг иқтисодий имкониятларини кенгайишини Ўзбекистонда таҳсил олиш учун таълим грантлари орқали қўллаб-қувватлашга қаратилган чегаралараро ташаббусни амалга ошира бошладилар.

Хусусан, режага кўра, Афғонистондан келган 50 нафар аёл Қозоғистон ва Ўзбекистон университетларида ўқийди ва битиради.

Европа Иттифоқи ушбу ташаббус учун 2 миллион евро миқдорида грант ажратди, лойиҳани БМТТД 2025 йилгача амалга оширилишини таъминлайди.

"Аёллар ўз миллий иқтисодиётиётлари ўсишига асосий ҳисса қўшувчилардир. Шунга қарамай, улар таълим олиш, муносиб меҳнат ва тенг маош олиш имкониятига эга бўлиш йўлида кўпинча ижтимоий тўсиқларга дуч келишади. Малакалари ортиши билан аёллар хусусий ёки давлат секторида юқори даражадаги иш жойларига эга бўлишлари кутилмоқда, бу уларга ўз мамлакатлари ривожига самарали ҳисса қўшишга имкон беради" - дейди Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Эдуардс Стипраис.

Афғонистонлик аёллар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ўрганадилар ва ўқишни тугатгандан сўнг уларга техник ва касбий таълим тўғрисидаги гувоҳномалар топширилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Ўктам Саломовга кўра, Ўзбекистон қўшни дўст Афғонистон заминида тинчликни қўллаб-қувватлайди ва ушбу жараённи Марказий Осиё минтақасида барқарор ривожланишга эришиш учун муҳим шарт деб билади.

Ихтисослашган таълим олишдан олдин талабалар тил курсларини ўташлари керак бўлади.

95

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 12,2 мингдан ошди

82
Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида аниқланган.

ТОШКЕНТ, 11 июл - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 179 тага кўпайди ва 12206 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Таъкидланишича, янги касалланиш ҳолатларининг 126 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида аҳоли орасида - 30 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 14 нафар (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), Навоий вилоятида - 9 нафар (коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида) аниқланган.

Айни пайтда Ўзбекистонда 7530 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, ўтган сутка давомида 228 мингта коронавирус билан беморланиш ҳолатларини қайд этди. Бу пандемия бошлангандан буён рекорд кўрсаткичдир.

Айни вақтда коронавирус қайд этилган беморлар сони жаҳонда 12 миллиондан ортди.

82

"Ўн учинчи размер": Украинада энг катта кўкрак соҳибаси аниқланди

0
Украинада энг йирик табиий кўкрак соҳибаси аниқланди. Янги миллий қаҳрамон бўлиш бахти Полтава вилояти Лубны шаҳридаги Мила Кузнецовага насиб қилди

Украинанинг Полтава вилояти Лубны шаҳрида яшовчи 13 ўлчамдаги кўкракга эга Мила Кузнецова, мамлакатда энг йирик ва табиий бюстга эга аёл сифатида расман тан олинди. Рекорд ҳақида гувоҳнома аёл томонидан инстаграмида эълон қилинган.

Аёл бюсти аланаси – 135,5 сантиметр, дея аниқлик киритади Украина рекордлари миллий реестри раҳбари Лана Ветрова.

Олдинги рекорд тўрт йил олдин қайд этилган бўлиб, бюст айланаси атиги 126 сантиметрни ташкил этган.

Ўн учинчи ўлчамнинг табиийлиги шифокорлар томонидан текширилган. Шундай экан, шубҳа-гумонга ўрин қолмаслиги керак.

Энди Полтава вилоятининг ҳам фахрланишга арзигулик сабаби бор. Ахир, мамлакат ўз қаҳрамонларини таниши керак. Аммо, ушбу ҳолатда аёлнинг юзида диққатни жамлаш анча мураккаб иш бўлса, керак.

0
  • © Sputnik / Stringer