ТОШКЕНТ, 11 мар – Sputnik. Ҳукумат қарори билан “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида”ги қонунчиликка қўшимча киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” Telegram-каналида хабар қилинди.
Низомга киритилган қўшимчаларга мувофиқ, гувоҳномаларни алмаштиришда қуйидагиларни талаб қилиш тақиқланди:
- ҳайдовчининг имтиҳон варақаси;
- миллий гувоҳномани берган ЙҲХБ тасдиқномаси;
- тиббий маълумотнома;
- транспорт воситасини 12 ой бошқарганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Яъни, 2020 йил 31 декабргача миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги гувоҳномаларга алмаштириш учун паспорт ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда унинг талонигина тақдим этилади.