"Ўзбекистон авиалиниялари"да чипталар нархи ошади. Нега?

© Пресс-служба авиакомпанииСамолет авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолет авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Авиакомпания хабарига кўра, Покистон ўз осмонини ёпгач, харажатлар миқдори икки карра ортган. Ушбу муносабат билан авиачипталар нархи қимматлаши кутилмоқда

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Uzbekistan Airways компанияси чипталар нархи қимматлашуви билан боғлиқ масалани ҳал этмоқда. РИА Новостининг МАК вакилига таяниб хабар беришича, ушбу чора Покистон осмонида транзит парвозлар ёпилгач, Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари йўналишида парвоз сарф-харажатлари икки карра ошиши кутилаётгани билан боғлиқ.

Место крушения индийского самолета в Кашмире. 27 февраля 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Покистон Ҳиндистоннинг иккита ҳарбий самолётини уриб туширди

Покистон фуқаролик авиацияси бошқармаси 27 февраль куни тижорат рейслари учун мамлакат ҳаво сарҳади ёпилишини эълон қилган эди. Бу баёнот можароли Кашмир регионида мамлакат ҳаво ҳудудини бузган иккита ҳинд ҳарбий самолётлари Покистон армияси томонидан уриб туширилгач айтилган эди.

Ўша вақтдан буён Покистон осмони узра парвозларни амалга ошириш бўйича чекловлар бир неча бор қайта узайтирилди.

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" вакили транзит парвозларнинг таъқиқланиши борасидаги ҳолатга изоҳ берар экан, Ҳиндистон ҳамда Жануби-Шарқий Осиё - Бангкок, Куала-Лумпур мамлакатлари билан муаммо мавжудлигини айтди.

Айнан шу йўналишларда ҳаражатлар икки карра ошган.

Компания вакилининг сўзларига кўра, Жануби-Шарқий йўналишда "учиш соати" деярли бир ярим баробар, Ҳиндистонга эса - икки баробар ошган, бу эса қўшимча ёқилғи харажатларига олиб келган.

Самолёты F-16 - Sputnik Ўзбекистон
Вазият кескинлашмоқда: Ҳиндистон Покистоннинг қирувчи самолётини уриб туширди

"Ўзбек авиалиниялари" ҳафтасига Ҳиндистон шаҳарларига 11та рейсларни, Жануби-Шарқий Осиёга эса 7та рейсларни амалга оширади. "Ўзбек авиалиниялари" самолётлари Покистон ҳудудини Туркманистон ва Эрон ҳаво бўшлиғи орқали айланиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, худкуш-террорчи ўзини Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир округидаги ҳарбийлашган полиция колоннаси ёнида портлатгач, 14 февралдан сўнг Ҳиндистон ва Покистон муносабатларида кескин инқироз юз берган эди.

Ушбу теракт қурбонлари сони 45 нафарни ташкил этди. Ҳиндистон Покистонни террористик уюшмаларни қўллаб-қувватлашда айблади, Исломобод бу айбловларни "асоссиз", деб рад қилди ва Нью-Деҳлига юз берган ҳодисани биргаликда ўрганишни таклиф этди.

Янгиликлар лентаси
0