Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобильное движение в Ташкенте
Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. 15 март куни Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда йўл ётиқ чизиқлари чизилиши муносабати билан айрим кўчаларнинг йўл қатнов қисмида ҳаракат қисман чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳаракатланиш чекланадиган кўчалар:

- Афросиёб кўчасининг Ш.Рашидов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган қисми  соат 10:00 дан  13:00 гача;

 - Олмазор кўчасининг Бешёғоч кўчасидан И.Каримов кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан  12:00 гача;

- Ш.Рашидов кўчасининг Афросиёб кўчасидан Алишер Навоий кўчасигача бўлган қисми соат 10:00 дан  12:00 гача. 

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни ҳам Тошкентдаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати қисман чекланган эди.

Янгиликлар лентаси
0