Тошкентда Яндех.Метронинг мобил иловаси ишга туширилди

© SputnikСервис "Яндекс метро" начал работать в Ташкенте
Сервис Яндекс метро начал работать в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иловадан Android ва iOSтизимида фойдаланиш мумкин. У интернетсиз ишлайди. Фойдаланувчилар метро схемаси тилини танлашлари мумкин — ўзбек тили ёки рус тили. Яқин келажакда схемада Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари ва бошқа фойдали мўлжаллар пайдо бўлади.

ТОШКЕНТ, 15 мар - Sputnik. Тошкент шаҳрида Яндех.Метронинг мобил иловаси ишга туширилди. Унинг ёрдамида шаҳар аҳолиси ва унга ташриф буюрган сайёҳлар метрода керакли маршрутни кўришлари, қаерда бошқа йўлга ўтишни ва сафар қанча вақтни олишини билиб олишлари мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларнр ривожлантириш вазирлиги хабар қилди.

В Ташкенте заработал сервис Яндекс-пробки - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда Яндекс.Тирбандлик светофори ишга тушди

Фойдаланувчи жўнайдиган ва чиқадиган станцияларини кўрсатишининг ўзи кифоя — Яндех.Метро керакли ўтиш йўлаги ёки шаҳарга чиқиш жойида бўлиш учун энг қулай бўлган маршрут ва вагонни кўрсатади. Иловада ҳар бир стансиянинг иш вақти ва уларнинг шаҳар харитасида жойлашган жойини кўриш мумкин. Агар стансия таъмирлаш учун ёпилса, бу схемада кўрсатилади

Яндех.Метро иловаси ёрдамида темир йўл вокзали ва автобуслар шоҳ бекатига етиб олиш осонлашади — улар схемада махсус белги билан кўрсатилган. Бу хизмат чет мамлакатларда ҳам ёрдам беради: иловада Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ҳамда Россия, Беларусь, Украина ва Туркиядаги яна 10 та шаҳар метроси схемалари мавжуд.

© Пресс-службаВ Ташкенте запустилось мобильное приложение Яндекс.Метро
Тошкентда Яндех.Метронинг мобил иловаси ишга туширилди - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте запустилось мобильное приложение Яндекс.Метро

Ўзбекистонда “Яндекс. Об-ҳаво” хизмати ёғингарчиликлар харитасини ишга туширди

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида Яндекс.Тирбандлик светофори ишга тушгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0