Автомобиллар мажбурий суғурта қопламаси 40 млн сўм этиб белгиланди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтраховой полис
Страховой полис - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бундан буён суғурта қилдириш учун транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинмайди.

ТОШКЕНТ, 19 мар — Sputnik. Ўзбекистонда автомобиллар мажбурий суғурта қопламаси салкам 4 баравар оширилиб, 40 млн сўм миқдорида белгиланди.

Бу ҳақида “Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида айтиб ўтилган. 

Қарорда айтилишига кўра, Ўзбекистонда транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади ва мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.

Вакцинация от гриппа - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда мажбурий тиббий суғурта тўғрисида қонун лойиҳаси тайёрланади

Ундан ташқари, янги қонунга кўра, мажбурий суғурта қопламаси 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни суғурта компаниялари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида етказилган зарар учун тўлайдиган суғурта тўлови ушбу суммадан ошмайди. Маълумот учун, илгари суғурта максимал суммаси 12 млн. сўмни ташкил қилган.

Шунингдек, автомобилга суғурта расмийлаштириш учун унинг эгасидан ишончнома ёки транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжат талаб қилинмайди.

Шу билан бирга, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин.

Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.

Янгиликлар лентаси
0