Замонавий мусулмон аёллари модаси Франкфуртда намойиш этилмоқда

© AFP 2023 / ADEK BERRYМодели во время показа одежды
Модели во время показа одежды - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги бир неча ўн йилликда мусулмонча либослар модалари шиддат билан тараққий этмоқда, у янада ёрқин ва жилобахш бўлмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Сан-Францискодан сўнг Франкфурт-Майндаги амалий санъат музейида "Замонавий мусулмон модаси" экспозицияси намойиш этилди.

Спортсменка из ОАЭ Захра Лари на тренировке соревнований по фигурному катанию на XXIX Всемирной зимней Универсиаде 2019 - Sputnik Ўзбекистон
Ҳижоб тўсқинлик қилмайди: Заҳра Лари чиқишининг ёрқин лаҳзалари

Бу ерда дунёнинг етакчи модельерлари томонидан яратилган либослар ва аксессуарлар, буркини ва турли ҳижоблар намойиш этилди. Кўргазмада энг яхши мусулмон спортчилари ёрдамида ишлаб чиқилган спорт либослари ҳам тақдим этилди, деб хабар қилади Евроньюс.

Франфурт музейи директори Маттиас Вагнернинг таъкидига кўра, ушбу кўргазма - аёллар рўмоллари кўргазмаси эмас. Унинг мақсади - барча стереотипларни барбод қилиб, мусулмон модасининг кўп қиррали ва креатив томонларини очиб бериш. Бу, Вагнер фикрича, мусулмон маданиятини позитив қабул қилинишида катта роль ўйнайди.

Унинг айтишича, либос танловида ҳам эркинлик бўлиши лозим: "Ёш мусулмон хотин-қизлари модага амал қилиш, бироз очиқ ёки бироз ёпиқ либос кийиш, ҳижобда юриш-юрмаслик ҳуқуқини ўзлари ҳал этишга ҳақли", - дейди у.

Сўнгги бир неча ўн йилликда мусулмонча либослар модалари шиддат билан тараққий этмоқда, у янада ёрқин ва жилобахш бўлмоқда.

Бу мода - аксарият ҳолларда ҳижоб тақишда эмас, балки узун енгли либослар ёки узун юбкаларда намоён бўлмоқда.

Бу модани шунингдек, камтарин мода, деб ҳам аташади.

Франкфурт-Майндаги амалий санъат музейидаги кўргазма 15 сентябрга қадар давом этади, шундан сўнг у Роттердам ва сўнгра Нью-Йоркка йўл олади.

Янгиликлар лентаси
0