Лавров: РФ ва Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича позициялари жуда ўхшаш

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишВизит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан
Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Тошкентга уюштирган ишчи ташрифи давомида ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Камилов билан учрашди

ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Тошкентда бўлиб ўтган музокаралар давомида Сергей Лавров ўзбекистонлик ҳамкасби билан Афғонистондаги ҳолатни барқарорлаштириш бўйича икки давлатнинг кейинги қадамларини белгилаб олди, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Визит главы МИД РФ С. Лаврова в Узбекистан - Sputnik Ўзбекистон
Лавров Тошкентда: Россия ТИВ раҳбари ўзбекона меҳмондўстлик учун раҳмат айтди

Вазир сўзларига кўра, томонлар Марказий Осиёда кечаётган жараёнларни, шу жумладан, "Афғонистон ҳудудидан келаётган террористик ва наркотаҳдидларни бартараф этиш" масаласини муҳокама қилган.

"Бу борада позицияларимиз жуда ўхшаш, иккиёқлама ҳамда мавжуд кўптомонлама механизмлар бўйича Афғонистондаги вазиятни бу мамлакатни стабил ҳолатга келтириш ва Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиёдаги қўшниларимиз ҳамда бошқа мамлакатларга бошқа ҳеч қандай таҳдидлар бўлмаслиги учун келгусида амалга оширадиган ишлар режасини белгилаб олдик", - деди Лавров.

Шунингдек, РФ ТИВ раҳбари журналистларга, республикада РФ иштирокида қурилиши кутилаётган атом электрстанцияси барпо этиладиган майдон аллақачон аниқлаб олингани, тез орада ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш бўйича мутахассислар маслаҳатлашуви ўтказилишини маълум қилди.

Сергей Лавров Тошкентга ишчи ташриф билан 2 май куни келди. Ташриф дастуридан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашув ҳам ўрин олган.

Янгиликлар лентаси
0