Тошкент - Иссиқкўл йўналишидаги поездга чипта нархлари маълум қилинди

Oбуна бўлиш
Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездида йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вагонлар шинам ва ёруғ, совутиш тизимлари билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 18 май - Sputnik. Жорий йилнинг 6 июнь кунидан бошлаб мавсумий Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилди.

Поезд АО Узбекистон темир йуллари Ташкент - Ургенч - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент – Иссиқкўл йўналишида мавсумий поездлар қатнови йўлга қўйилади

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ маълумотлар хизмати ходимининг айтишича, 6 июнь кунига режалаштирилган рейсга 18 май ҳолатига кўра, жойлар бор.

Плацкарт вагон учун чипта нархи - 370 минг сўмни, купе нархи 485 минг сўмни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча "Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизмати ушбу қатнов Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида сайёҳликни ривожлантириш мақсадида ташкил этилгани ҳақида хабар қилган эди.

Эндиликда Иссиқ-Кўлга поезд қатнови ҳафтанинг ҳар пайшанба куни Тошкент марказий вокзалидан кечки соат 20:50 да йўлга чиқиб, Қозоғистон ҳудуди орқали ҳаракатланади ва жума куни кечки 20:29 Балиқчи вокзалига етиб боради. Иссиқ-кўлдан шанба куни соат 01:59 ҳаракатланган поезд Тошкент шаҳрига якшанба куни соат 05:00 да етиб келади.

"Худо берган жой" - ўзбекистонликлар Иссиқ-Кўлга поездда боришлари мумкин бўлади >>>

Тошкент – Бишкек – Балиқчи (Иссиқ-кўл) йўналишида халқаро йўловчи поездида йўловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Вагонлар шинам ва ёруғ, совутиш тизимлари билан жиҳозланган. Ресторан вагонда сайёҳлар ва йўловчилар учун салқин ичимликлар мавжуд бўлиб, тансиқ таомлар ҳам тайёрланади.

Янгиликлар лентаси
0