Транспорт воситасини жарима майдончасига жойлаштириш тартиби қандай?

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЭвакуация автомобиля
Эвакуация автомобиля  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Айрим қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Айрим қонун ҳужжатлари бузилганлиги учун транспорт воситалари жарима майдончасига жойлаштирилиши мумкинлиги тўғрисида Адлия вазирлиги эслатма билан чиқди.

Парковка для инвалидов. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қандай ҳолатларда транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилади?

Қонунчиликка кўра, ваколатли давлат органлари томонидан ушланган транспорт воситаларини сақлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан танлаб олинган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Ушбу юридик шахслар ушланган транспорт воситасини жарима майдончасига махсус восита (эвакуатор) ёрдамида жойлаштирилишини таъминлаши шарт.

Бунда транспорт воситасининг эшиклари, багажниги, капоти, бензин баки қопқоғи сурғучлаган (муҳрланган) ҳолда жарима майдончасига жойлаштирилиши лозим.

Транспорт воситасини ушлаган ЙҲХ ходими қуйидагиларни амалга оширади:

  • ҳайдовчини транспорт воситасини бошқаришдан четлатади;
  • маъмурий баённома ёки транспорт воситаси ушланганлиги тўғрисидаги қарорни расмийлаштиради;
  • транспортдаги мол-мулк бўйича тегишли далолатнома тузади.
  • далолатнома нусхасини транспорт эгасига (вакилига), шунингдек транспорт воситасини жарима майдончасида сақлашга масъул бўлган шахсга топширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЙПХ ходимлари транспорт воситаларини қайси асосларга кўра тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида маълумот берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0