СССР давридан бери Ўзбекистондаги рус тили ўқитувчилари довруғи баланд - Тюрденев

520
Ўзбекистон пойтахтида рус филологияси соҳасидаги олимлар иштирокида анъанавий Халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 22 май - Sputnik, Дилшода Раҳматова. Бугун Тошкентда республика рус филологияси соҳасидаги олимларнинг анъанавий Халқаро илмий-амалий йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Ушбу конференция буюк рус олими, адабиётшунос ва лингвист, академик Виктор Владимирович Виноградов номи билан аталади.

Айтиш жоизки, олим томонидан яратилган асарлар бир неча авлод рус-филологлари, жумладан, ўзбекистонлик рус тилшунослари учун ҳам қимматли манба вазифасини ўтаган ва ўтаб келмоқда.

Ўзбекистон пойтахтида "Виноградов ижоди" сингари илмий-амалий конференциянинг ўтказилиши, Ўзбекистон аҳолисида рус тилини ўрганишга қизиқиш ортиб бораётганидан дарак беради, деб қайд этди ўз чиқишида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

"Тошкентга келсангиз, бу ерда аксарият одамлар рус тилида гапиришига гувоҳ бўласиз. Улар жуда чиройли гапиришади. Бугунги кунда Ўзбекистонда рус тили ўрганиладиган 1000дан зиёд мактаблар бор. Рус тилини ўрганишга бўлган хоҳиш - жуда катта. Лекин бу барча масалалар ўз ечимини топган, дегани эмас. Ўтган йиллар давомида рус тили ўқитувчилари сони сезиларли камайди. Лекин иккала томон ҳам рус тили дарслари сифатини яхшилаш масаласи устида иш олиб боришмоқда", - деди Тюрденев.

Дипломат анжуманга филологлар томонидан бўлган катта қизиқишга баҳо берар экан, бу Ўзбекистонда рус тили қоғоздагина эмас, балки амалда миллатлараро универсал мулоқот тили эканидан дарак беришини таъкидлаб ўтди.

Эътибор беринг, давлатларимиз етакчилари учрашганларида, биз таржимонга эҳтиёж сезмаймиз, ва шунинг ўзи икки томонлама ҳамкорликнинг турли соҳаларида алоқаларни ривожлантириш катта истиқболга эга эканидан дарак беради, деди дипломат.

Тюрденев, ўз нутқида, Ўзбекистондаги рус тилшунослари СССР давридан буён довруғи баланд бўлганига эътибор қаратди.

520
Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ). Архивное фото

БССТ раҳбари дунё етакчиларини коронавирус тарқалишини бостиришга чақирди

136
(Янгиланган 13:38 11.08.2020)
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча етакчиларни ҳаракат қилишга, фуқароларни эса - янги чеклов чораларига амалга қилишга чақирди.

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Ҳозир дунёда коронавирусга чалинганлар 20 миллионга, қурбонлар эса 750 мингга яқинлашганига қарамай, коронавирусга қарши курашда "умид учқунлари" пайдо бўлди, деб баёнот қилди Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус.

"Бугун кўпчилигингиз қайғудасиз. Бу дунё учун мураккаб давр. Лекин мен шунга аниқлик киритмоқчиманки: мамлакат, минтақа, шаҳар ёки шаҳарча қаерда жойлашган бўлишидан қатъий назар, куртак ёзаётган умид учқунлари бор, COVID-19 тарқалишини тўхтатишга ҳеч қачон кеч эмас", - дея иқтибос келтиради унинг сўзларидан БССТ матбуот-хизмати.

Гебрейесус коронавирусга қарши курашда коронавирусни дастлабки босқичда олдини ололган Янги Зеландия, Руанда ва Кариб денгизи ҳамда Тинч океанидаги қатор орол-двлатлардан намуна олишга чорлади.

"Янги Зеландия — коронавирусга қарши қандай курашиш кераклиги бўйича дунё намунасидир", — дея қайд этди у.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти барча етакчиларни ҳаракат қилишга, фуқароларни эса - янги чеклов чораларига амалга қилишга чақирди.

"Менинг даъватим жуда ҳам аниқ: вирусни бостириш, бостириш ва яна бостириш лозим", — дея хотима қилган Гебрейесус.

Сал олдин БССТ раҳбари айни вақтда коронавирусга қарши идеал препарат йўқлиги ва эҳтимол, пайдо бўлмаслиги ҳақида гапирган эди.

БССТ тахминига кўра, коронавирус эпидемияси ҳали "узоқ" давом этиши мумкин.

Куни кеча, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлигини таъкидлаганди.

Жонса Хопкинс университети маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 20 миллиондан ошган. Шулардан 733 мингдан ошиғи қурбон бўлган. Соғайганлар сони 12,2 миллиондан зиёд.

136
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Российские артиллеристы вышли в финал Армейских игр

Ўзбекистоннинг дунё бўйича ҳарбий қудрати рейтинги эълон қилинди

1276
(Янгиланган 11:26 11.08.2020)
Марказий Осиё минтақасида Ўзбекистон ҳарбий қудрат жиҳатдан биринчиликни эгаллаган. Қўшни Қозоғистон 63 позицияда келмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ҳарбий қудрат бўйича жаҳон рейтингида Ўзбекистон 138та давлат орасида 52-ўринни эгаллади. 

Узбекские военные прибыли в Москву на АрМИ-2020
© Министерство обороны Узбекистана.

Бу ҳақда Global Firepower хабар бермоқда.

Ўзбекистон Сингапурдан кейинги ўринда. Аммо Беларусни ортда қолдирган.

Марказий Осиё минтақасида ҳарбий қудрат жиҳатдан Ўзбекистон етакчи позицияни эгаллаган.

Рейтингда биринчи ўринни - АҚШ, иккинчи поғонани - Россия, учинчи ўринни - Хитой эгаллаган.

Биринчи кучли ўнликка, шунингдек, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Франция, Буюк Британия, Миср ва Бразилия кирган.

Марказий Осиё давлатлари ва Афғонистоннинг рейтингдаги жойлашув ўрни қуйидагича: Қозоғистон - 63 ўрин, Туркманистон - 77 ўрин, Афғонистон - 78 ўрин, Тожикистон - 94 ва Қирғизистон - 98 ўринларни эгаллашган.

1276

Ҳаммаси шаффоф: Булунғурда ёрдам пуллари тарқатилишини сектор аъзолари кузатмоқда

15
Булунғур тумандаги етти мингга яқин кишига 1,5 миллиарддан ошиқ маблағ ажратилган бўлиб, бу пулларни жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Самарқанд вилояти Булунғур туманида шаффофликни таъминлаш ва чалкашликларга йўл қўймаслик мақсадида коронавирус пандемияси вақтида давлат томонидан ажратилган пул маблағлари тарқатилиши сектор аъзолари томонидан кузатиб борилмоқда, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбирига туман матбуот-хизмати раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, пандемия шароитида доимий даромадидан айрилган, ишсиз, кам таъминлаган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Республика ҳукумати томонидан қатор чоралар кўрилмоқда. Жумладан, президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати ана шундай эзгу ташаббуслардан биридир.

"Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида ҳар бир туманда эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилиб, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда мураккаб ижтимоий вазиятидан чиқиб кетишида кўмаклашишнинг аниқ механизми ишлаб чиқилди.

Коронавирус бўйича тўловлардан шикоят қилмоқчимисиз - манзиллар рўйхати >>>

Жумладан, ҳар бир оилага 13 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, имтиёзли кредит ажратиб, тадбиркорликка йўналтириш чоралари кўрилди, ғалладан бўшаган майдонлардан ер ажратиб, ҳайдалиб ва экилиб берилди, кооперациялар ташкил этилиб, субсидия ҳисобидан жўжа, қўён, асалари тарқатилди, помидор, картошка, ловия уруғлари етказиб берилди.

Шунингдек, пандемия шароитида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида давлат бюджетидан эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзосига 220 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам пули ажратилган.

Ушбу ажратилган ёрдам пуллари "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасида рўйхати шакллантирилган оилаларга тарқатилмоқда. Хусусан, яқинда 1 миллион сўмдан ёрдам қилинган 25 та оиланинг 91 та аъзоси учун ҳам 20 миллион сўм, туман миқёсида жами 1 503 та оиланинг 6 935 нафар оила аъзосига моддий ёрдам пули тарқатилмоқда.

Тошкентда ёрдам пули нега барча қийналганларга тарқатилмади - Маҳмуджўжаев изоҳи >>>

Маълумот учун Булунғур тумандаги 6 935 кишига 1 млрд. 525 млн. 700 минг сўм пул маблағлари ажратилган бўлиб, ушбу пул маблағларини жорий йил 15 августига қадар тўлиқ тарқатиш режалаштирилган.

15