GM Uzbekistan Украинага автомобиллар экспортини қайта тиклади

© RavonАвтомобили Ravon
Автомобили Ravon - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Компания бугунги кунга қадар Қирғизистон, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширган

ТОШКЕНТ, 23 май - Sputnik. GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди, деб хабар қилди компания матбуот хизмати.

Как делают автомобили GM Uzbekistan - Sputnik Ўзбекистон
Украина Ўзбекистон енгил автомобилларига нисбатан суриштирувини тўхтатди

"Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади", - деб қўшимча қилинади хабарда.

Компания бугунги кунга қадар Қирғизистон, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, компания 2019 йилни фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда компанияда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0