Ведущий телеигры Поле Чудес Леонид Якубович

Якубович "Поле чудес" кўрсатуви сирини очди

1631
Капитал-шоу "Поле чудес" - миллионлаб мухлисларга эга кўрсатув, одамлар уни томоша қилиш учун ҳар жумани интиқлик билан кутадилар

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. "Поле чудес" ("Мўъжизалар майдончаси") кўрсатуви бошловчиси Леонид Якубович Baltkom радиосига берган интервьюсида ўз фаолияти сирлари ҳақида гапирди. РИА Новости хабарига асосан.

Телебошловчининг тан олишича, у ҳеч қачон ўзи бошловчилик қиладиган кўрсатувни телевизор орқали томоша қилмаган, ва у ҳамон нега эфирдан тушмай келаётганига ҳам аниқ жавоб айтолмайди.

"Бу кўрсатув 29 йилдан бери яшаб келаётгани сирини мен ҳам тушунмайман. Рост айтяпман, ҳазиллашаётганим йўқ", - дейди у.

Шу билан бирга, Якубович, ҳар сафар "Мотор!" буйруғи берилиши ҳамон, у бундан бошқача лаззатланишини таъкидлади. Телебошловчининг айтишича, телетомошабинлар суратга олиш майдонида ҳукм сурадиган муҳитни барибир тўлиқ ҳис қила олмайдилар.

Одамлар залда жуда хурсанд ўтиришади, кулишади, кўрсатув иштирокчилари ҳазил қиладилар, аммо эфирга буларнинг бир қисми олиб чиқилади, холос. Асосан, бу "савол-жавоблар" бўлади.

"Монтаж" деб номланувчи буюк ва шу билан бирга қайғули бир тушунча бор. <…> Кўрсатувдаги илиқлик, хо-холаб кулишлар ва юмор баъзан қирқиб ташланади, бу эса албатта, кўрсатув кайфиятига ўз таъсирини кўрсатади", - деб қўшимча қилади Якубович.

Капитал-шоу "Поле чудес" — 1990 йилдан буён экрандан тушмай келаётган телекўрсатувдир. Биринчи бошловчиси Владислав Листьев бўлган.

Биринчи йил кўрсатув гоҳ пайшанба, гоҳ сешанба кунлари экранга чиққан бўлса, 1991 йилнинг 7 июн санасидан ҳозирга қадар - ҳар жума кечқурун бошланади. Леонид Якубович ўзининг биринчи эфирини 1991 йилнинг 22 ноябрида бошлаган.

1631

Россия қатор давлатлар туристлари учун ўз чегарасини очишни режалаштирмоқда

605
Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашига қатор давлатлар туристлари учун кириш чекловларини олиб ташлаш бўйича таклиф киритди.

"Кўплаб давлатлар, иқтисоди туризмга боғлиқ бўлган давлатлар ўз чегараларини очаётгани ҳақида эълон қилди. Биз нафақат бизнинг давлатимиз ичида бўладиган, балки атрофимизда рўй бераётган ўзгаришларни ҳам муҳокама қилишимиз керак", - деди Путин РФ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

Эслатиб ўтамиз, РФ коронавирус тарқалиши фонида 27 мартдан бошлаб бошқа давлатлар билан мунтазам ва чартер авиаташувларни тўхтатган эди.

605
Приемная комиссия филиала РГУ имени Губкина в Ташкенте

Губкин университети филиалида кечки бўлим очилиши мумкин

338
(Янгиланган 14:46 30.05.2020)
Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Россия давлат нефт ва газ университетининг филиали кечки бўлим очишни кўзламоқда. Бу ҳақдаги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори ҚҲТБТ порталида жойлаштирилган.

И.М. Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг (МТУ) Тошкент шаҳридаги филиали 2020/2021 ўқув йилида 345 нафар талабаларни қабул қилиши кутилмоқда. Бу ўтган йилдагига нисбатан 85 нафар кўп. Бироқ ўʻтган йиллардан фарқли ўлароқ, умумий квота таълимнинг иккита шакли бўйича тақсимланган: кундузги ва кундузги-сиртқи (кечки).

Шу тариқа, агар лойиҳа ўзгартиришларсиз тасдиқланса, 225 нафар абитуриент кундузги, 120 нафари – сиртқига кириши мумкин. Илгаригидек, кундузги бўлим учун квота Қашқадарё вилоятидаги ҳудудий тайёрлов бўлинмаси (ҲТБ) битирувчилари учун ўринларни ўз ичига олади. Уларга келаётган ўқув йилида 25 та ўрин ажратилади.

338
Председатель Госсовета Корейской Народно-Демократической Республики Ким Чен Ын

Ким Чен Ин эрта ёшдаги интим алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди

369
КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки кераксиз сайтларга киришмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини текшириб бориш зарур

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўсмирлар ўртасидаги интим алоқалар туфайли "маънавиятсизлик тобора ўсиб бораётгани" ҳақида гапирди. Бу ҳақда argumenti.ru хабар берган.

Бундан ташқари, у, эрта содир бўладиган жинсий алоқаларни давлатга хиёнатга тенглаштирди. Ёш йигит-қизларнинг бу сингари ўзини тутиши "душманларга жамиятимизни пораканда қилишда қўл келмоқда", дейди КХДР етакчиси.

New York Post нашрида ёзилишича, Ким Чен Ин буларнинг барчасида капитализм ва порнография айбдорлигини, айнан шу туфайли ўсмирлар бузилиб кетганини қайд этган.

"Сўнгги вақтларда катта синф ўқувчилари ахлоқсиз сексуал оғишларда тобора кўпроқ иштирок этмоқда ва Корея ишчи партияси Марказий қўмитаси уларга қарши қатъий чоралар кўриш бўйича директива нашр этди", - деб баёнот қилган Шимолий Корея етакчиси.

Ҳужжатга кўра, ота-оналар ва мактаб раҳбарияти "тарбиясиз ёшлар учун" жавобгар бўладилар.

Ким Чен Ин "жинсий ахлоқсизлик" ўсишини тўхтатиш йўли ҳақида ҳам фикр билдирган. КХДР етакчисига кўра, мактаб ўқувчилари таъқиқланган материаллар ёки ножоиз сайтларга кирмаётганини назорат қилиш учун уларнинг телефонлари ёки бошқа қурилмаларини мунтазам текшириб бориш зарур.

369