Тошкентда сув тошқинини олдини олиш учун дренаж тизимлари таъмирланади

114
(Янгиланган 14:00 06.06.2019)
Пойтахтда 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади.

ТОШКЕНТ, 6 июн - Sputnik. Тошкентда 6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Тошкент шаҳрида кузатиладиган ёғингарчилик оқибатида ҳудудларда сув тўпланиб қолишининг олдини олиш мақсадида дренаж тизимларини режа асосида янгилаш ва таъмирлаш кўзда тутилган.

6 июнь куни Амир Темур шоҳ кўчасининг Toshkentland боғидан Radisson меҳмонхонасигача бўлган қисмидаги дренаж қувурлари янгиланиши режалаштирилган.

Нельзя будет проехать по улице Амира Темура от парка Tashkentland до гостиницы Radisson
© Пресс-служба хокимията г. Ташкент.
Нельзя будет проехать по улице Амира Темура от парка "Tashkentland" до гостиницы "Radisson"

“Шу муносабат билан йўлнинг мазкур қисми 6 июнь куни кечки соат 23:00дан 7 июнь тонгги соат 6.00 гача бўлган вақт давомида ёпилади”, - дейилади шаҳар ҳокимлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдин “Ўзгидромет” Тошкентдаги навбатдаги чақмоқ ва ёмғирлар ҳақида огоҳлантиргани хабар қилинган эди.

114
Вакцинация против гепатита

Мудофаа вазирлиги вакцина синовидан ўтаётган иштирокчилар аҳволи ҳақида хабар берди

71
Синов икки ҳафта олдин Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда бошланган. У июл охирига қадар якунланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 3 июл — Sputnik. Мудофаа вазирлиги билан ҳамкорликда яратилган вакциналар синовида иштирок этаётган кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис этмоқдалар, деб хабар берди ҳарбий идора матбуот-хизмати.

18 июнь куни вакцинанинг иккита компонентидан биттадан олган биринчи гуруҳ иштирокчиларидан ҳеч қайси ўз соғлиғидан шикоят қилмаган. Кузатилиши керак бўлмаган жиддий ҳолатлар ҳам қайд этилмаган.

23 июн куни вакцинанинг биринчи таркибий қисмини олган ва шундан сўнг 21 кун ўтиб кўрсатмаларга асосан иккинчи компонент киритиладиган иккинчи гуруҳ таркиби ҳам ўзини нормал ҳис қилмоқда, асоратлар ва ножўя таъсирлар йўқ.

Синов икки ҳафта олдин Гамалей номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлари маркази билан ҳамкорликда бошланган. У июл охирига қадар якунланиши режалаштирилган.

71
Самолет авиакомпании Аэрофлот

Йўловчилар парвоз вақтида қиладиган энг ирганч нарсалар

173
(Янгиланган 14:41 03.07.2020)
Стюардессалардан бирининг ижтимоий-хабар сайтига маълум қилишича, айрим одамлар парвоз вақтида этикетга амал қилишни хоҳламас экан.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Стюардессалар йўловчилар осмонда содир этадиган энг хунук одатларни айтдилар. Бу ҳақда Expressга таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Стюардессалардан бирининг ижтимоий-хабар сайтига маълум қилишича, айрим одамлар парвоз вақтида этикетга амал қилишни хоҳламас экан. "Улар нарсаларни турли жойларга тиқиштиришни одат қилиб олганлар. Бир марталик тагликлар, овқат, қусуқ учун мўлжалланган пакетлар — буларнинг барчаси ўтирғичлар остига, креслолар орқасидаги чўнтакларга солинади".

Стюардессанинг айтишича, самолётлар фақатгина барча рейслар якунланганидан сўнг тозаланади.

Тез-тез парвоз қилувчи йўловчилардан бири: "Шунинг учун ҳам бортда нимагадир тегмасликка ҳаракат қиламан", - дея айтган.

173

Германия “Шимолий оқим-2”ни тўхтатишга урингани учун АҚШга санкциялар билан таҳдид қилди

0
(Янгиланган 15:25 03.07.2020)
Германия канцлери Ангела Меркель “Шимолий оқим-2”га қарши АҚШ санкцияларини танқид қилди. Берлинда, лойиҳага қарши ҳар қандай чеклов чоралари - Германия суверенитетининг бузилиши, деб ҳисоблашмоқда.

Шу сабабли Бундестагда америкаликларга қарши жавоб кескин санкцияларни қўллаш тўғрисида кўпроқ баёнотлар янграй бошлади.

12 миллиард евро миқдорида Европа сармоялари хавф остида қолди, оддий истеъмолчилар йилига 4 миллиард евро тежаши мумкин эди. Шунингдек, лойиҳани тўхтатилиши Европа инфратузилмаси ва энергия хавфсизлигига таъсир қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Шимолий оқим-2" лойиҳаси Россия қирғоқларидан Болтиқ денгизи орқали Германияга умумий қуввати йилига 55 миллиард кубометр газ бўлган икки қувурни ётқизишни назарда тутади. АҚШ лойиҳага қарши чиқиб, Европа иттифоқи ва Украинага ўзининг суюлтирилган газини сотишга ҳаракат қилмоқда.

0