Президент РФ Владимир Путин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиеев (слева) во время встречи

Мирзиёев Путинни табриклади

616
(Янгиланган 09:17 12.06.2019)
Россия куни - РФдаги энг ёш байрамлардан ҳисобланади

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путинни Россия куни билан табриклади, деб хабар қилди президент матбуот-хизмати.

Россия куни 12 июн куни нишонланади. Бу Россиядаги энг ёш байрамлардан бири ҳисобланади.

Россия куни байрами нишонланадиган санада илм-фан ва технология, адабиёт ва санъат, шунингдек, эришилган буюк гуманитар ютуқлар соҳаларида Россия Федерациясининг Давлат мукофотини топшириш маросими ўтказилади.

Тақдирлаш маросими 12 июнь куни Кремлда бўлиб ўтади.

616
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

429
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

429

Наманганда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди

130
Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди. 

Йўлда ҳаракатлаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда, дейилган маълумотда.

130

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

637
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

637