Планшет с открытым в интернете сайтом

Ижтимоий тармоқда реклама жойлаётган блогерлар солиқ тўлаши шарт - Солиқ қўмитаси

208
(Янгиланган 18:48 12.06.2019)
Блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига "ноқонуний фаолият" дея таъриф берилган.

ТОШКЕНТ, 12 июн - Sputnik. Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари интернетдаги махсус саҳифалар ва инстаграм, телеграм, фейсбук каби ижтимоий тармоқларда реклама эълонларини жойлаштириш орқали даромад олаётганлар солиқ тўлашлари керакми деган саволга жавоб берди.

Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги телеграм каналида хабар берилди.

Хусусан, Давлат солиқ қўмитаси Матбуот хизмати вакили Музаффар-Юсуф Назаров "даромад олишга йўналтирилган ҳар қандай фаолият тури тадбиркорлик ҳисобланади", дея таъкидлаган.

"Қандай йўл билан даромад топишингизнинг аҳамияти йўқ. Давлат рўйхатидан ўтишингиз шарт. Агар сиз даромад топиш фаолияти билан шуғулланаётган бўлсангиз, ё якка тартибдаги тадбиркор сифатида ё юридик шахс сифатида албатта давлат рўйхатидан ўтган бўлишингиз керак".

Шунингдек, блогерларнинг ижтимоий тармоқлардаги каналлар, персонал саҳифаларда реклама жойлаши ва шу йўл билан даромад орттиришига "ноқонуний фаолият" дея таъриф берилган.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Айдос Қошановга кўра, қонунда блогерлик тушунчаси бўлмаса-да, лекин киши кимдандир пул олиб, хизмат кўрсатар экан, бу хизмат кўрсатиш эвазига ҳақ олиш ҳисобланади ва хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ҳолат сифатида қайд этилади. "Қонунда блогерлик тушунчаси мавжуд бўлмаса-да, хизмат кўрсатиш деган тушунча бор", - деган у.

Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Аҳмаджон Суюнов ижтимоий тармоқда реклама жойлаб пул топаётган блогерлар патент, яъни якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома олиши кераклигини таъкидлади.

Агар ижтимоий тармоқларда реклама орқали даромад кўраётган шахс давлатга солиқ тўламаса, ундан техника воситаси (телефон, ноутбук, планшет, компьютер) олиб қўйилиш мумкинлиги айтилди.

"Агар кимда-ким ноқонуний равишда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган бўлса, биз ундан тадбиркорликни қандай восита орқали амалга ошираётган бўлса, ўша воситасини, жиҳозини олиб қўйишга тўлақонли ҳаққимиз бор. Бу қонун доирасида кафолатланган. Олиб қўйилган жиҳоз 30 кунгача ушлаб турилиши мумкин", - деб айтган Қошанов.

Таъкидланишича, шахс ёки блогер 30 кун ичида давлат рўйхатидан ўтса, олиб қўйилган жиҳозлари қайтариб берилади.

Мулоқотда қайд этилишича, янги таҳрирдаги Солиқ кодексида электрон тижорат соҳасида солиқларнинг жорий этилиши кўзда тутилган ва у яқин кунларда жамоатчилик муҳокамасига қўйилади.

208
Первый заместитель министра высшего и среднего специального образования республики Иномжон Мажидов

"Сирли қўнғироқ": вазир Мажидов айрим ОТМлар раҳбарларини жиддий огоҳлантирди

419
Вазир раҳбарлигидаги йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Мажидов ОТМларда қабул жараёнларининг бориши масалаларига бағишлаб видеоконференц-йиғилиш ўтказди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот-хизмати

Хабарда айтилишича, йиғилишда охирги пайтда ОАВларда мамлакатнинг йирик ОТМлари ходимлари томонидан содир этилган коррупциявий ҳолатлар танқидий муҳокама қилинган. Бу масалада ректорлар, таълим муассасасидаги маънавий-ахлоқий муҳит учун масъул бўлган проректорлар фаолиятига салбий баҳо берилди.

Ходимни ишга қабул қилишда унинг аввалги фаолияти, шахсий индивидуал-психологик хусусиятлари етарли даражада ўрганилмаганлиги шундай ҳолатларни келтириб чиқараётган асосий омиллардан бири эканлиги таъкидланган.

"Бундай ходимнинг илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланмасдан, йиллар давомида ассистент, катта ўқитувчи лавозимида ишлашининг ўзи кишини ўйлантириш керак: унинг мақсади нима, илмий-педагогик фаолиятга лаёқати борми деган саволларга ҳар бир раҳбар жавоб излаши зарур", - деб айтган Мажидов.

Шунингдек, аҳолининг норозилигини келтириб чиқараётган масала – call-марказлар фаолияти танқидий кўриб чиқилган.

Бугун (4 июль куни) соат 9:00 дан 12:00 гача бўлган вақтда вазирлик ходимлари томонидан ОТМларда ташкил этилган Call-марказларига ўрганиш учун қўнғироқ қилинганда АнДУ, ТДШУ, ТошДЎТАУ, ЎзХИА, ЎзХА, МРДИ, ТКТИ Янгиер филиали, ТАТУ Самарқанд филиали, СамВМИ Тошкент филиали, БухТИда қўнғироқларга жавоб берилмаган бўлса, Қорақалпоқ тиббиёт институти ходимлари "Қоровулхонага тушдингиз" деб жавоб берган.

Call-марказга тажрибали ва масъулиятли ходимлар бириктириш белгиланган. Аммо берилган саволларга баъзи олий таълим муассасаларидан тўлиқ жавоб олинмаган ва айрим ОТМларда берилган оддий саволларга ҳам жавоб бериш ўрнига сансалорликка йўл қўйилиб, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ёки Давлат тест марказига қўнғироқ қилишни маслаҳат бериш билан чекланган.

Бундай ҳолатлар ТДПУ, ЎзМУ, ТМИ, СамДТИ, ТАҚИ, НукДПИ, ТошДСИ, СамДУ, СамДЧТИ, СамИСИ, ЎзЖОКУ, ТошДТУ Олмалиқ филиали, НавДКИ Нукус филиаларида кузатиган.

Тегишли ОТМлари раҳбарлари охирги марта огоҳлантирилиб, жамоатчилик эътирозларини келтириб чиқарётган омиллар сабабларини аниқлаш ва юқорида қайд этилган камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланган. Сall-марказлар фаолиятини бундай "сирли қўнғироқ" усулида ўрганиш ва баҳо бериш ишлари узлуксиз амалга оширилиши таъкидлаб ўтилди.

419

Наманганда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди

128
Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

ТОШКЕНТ, 4 июл - Sputnik. Ўзбекистонда шовқин чиқарувчи термопласт йўл чизиқларини синовдан ўтказиш бошланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда.

Наманган вилояти йўлларида шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилиши бошланди. 

Йўлда ҳаракатлаётган ҳайдовчилар ушбу чизиқлар устидан ҳаракатланиб ўтган вақтида шовқин юзага келади ва чарчаган ҳайдовчи шовқинни эшитиб етарлича сергакланади.

Бу чизиқлар фақатгина йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш мақсадида чизилган бўлиб, синов тариқасида қўлланилмоқда, дейилган маълумотда.

128

Путин Россия мигрантлар оқимига муҳтожлигини айтди

629
Россия президенти Владимир Путин мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга бўлган ёшлар кераклигини алоҳида таъкидлади

ТОШКЕНТ, 4 июл — Sputnik. Россия иқтисодий ривожланиш учун мигрантлар оқимига эҳтиёж сезади, деб баёнот қилди президент Владимир Путин РФ Конституциясига киритиладиган тузатишларларни тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан учрашувда.

"Россия мигрантлар оқимидан манфаатдор, аммо мамлакатга зарур бўлган оқимдан. <...> Россия янги фуқаролар оқимига муҳтож, чет давлатлардан одамларни жалб қилишга эҳтиёжи бор. <...> Иқтисодга тўхталадиган бўлсак, шу нарса аёнки, иқтисод ривожланиши билан - бизда ишчи кучи етишмай қолади: бу ҳолат тез кунда сезилади - ишчи кучи зарур", - деб айтган Россия етакчиси.

Путин ишчи кучи етишмаслигини мамлакат иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўладиган объектив сабаб ҳамда жиддий муаммоларнинг бири сифатида кўрсатган.

Россия президенти мамлакатга таълим олишга тайёр ёки муайян малака ёхуд касбга эга ёшлар кераклигини таъкидлаган.

Шу билан бирга, президент, жалб этилаётган мигрантлар оқими Россия фуқаролари ҳуқуқларини бузмаслиги ёки чекламаслиги зарурлигини қайд этган.

Путин шунингдек, Россия рус тили ва маданияти ташувчилари оқимига уч карра муҳтожлигини қўшимча қилган.

629